Ўзбекистонда яна бир академия ташкил этилди
Президент қарори билан Меҳнат ва ижтимоий муносабатлар академияси ташкил этилди
Қарорга кўра, Академия барча таълим босқичларида фаолият кўрсатадиган нодавлат таълим ташкилоти ҳисобланади.
Академияда қуйидаги йўналишларда олий малакали илмий-педагогик кадрлар тайёрланади:
- халқаро ва миллий меҳнат стандартлари;
- меҳнат ҳуқуқи;
- инсон ҳуқуқлари;
- меҳнат тиббиёти;
- ижтимоий ҳимоя ва меҳнат муҳофазаси.
Академияда таълим фаолияти 2022/2023 ўқув йилидан бошланади.
Таълим ўзбек, рус ва инглиз тилларида тўлов-контракт асосида амалга оширилади.
Қабул параметрлари, абитуриентларни қабул қилиш тартиби, тўлов-контракт қиймати ҳамда педагог кадрларнинг меҳнатига ҳақ тўлаш миқдори Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси (Муассис) билан келишилган ҳолда Академия томонидан тасдиқланади.
Академия битирувчиларига олий таълим ва профессионал таълим тўғрисидаги ҳужжат сифатида тан олинадиган диплом берилади.
Қарорга кўра, ҳар йили 20 нафардан кам бўлмаган, Академияга кириш имтиҳонларида юқори балл тўплаган, «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» ахборот тизимида кам таъминланган оила сифатида рўйхатга олинган оилаларнинг фарзандлари бепул (Муассис гранти асосида) ўқишга қабул қилинади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Соғлиқни сақлаш вазирлиги «Электрон рецепт» тизими бўйича расмий баёнот берди
- Нилуфардан Қобилжонгача... Қобулжон Россияда этник нафрат туфайли ваҳшийларча ўлдирилган биринчи бола эмас
- Учинчи Ренессансга элтувчи маърифат кўприги: Ўзбекистон—Покистон ҳамкорлигининг янги босқичи
- Ялдо туни: Ерликлар бугун энг узун тун ва энг қисқа кунга гувоҳ бўлади
- “Инсоният цивилизациясига асос бўлган ютуқлар шу заминдан келиб чиққан” — Парагвай Президенти
- Дуал таълим — етук мутахассис тайёрлаш кафолати
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг