Ўзбекистонда Wolkswagen автомобиллари ишлаб чиқарилади

14:29 04 Март 2020 Жамият
1642 0

"Ўзавтосаноат" АЖ ва "Фольксваген Груп Рус" ўртасида ҳамкорлик тўғрисидаги келишув имзоланди, дея хабар бермоқда Spot.uz. Келишувга кўра "Жиззах автомобиль заводи" МЧЖ базасида Volkswagen концернининг юк ва йўловчи ташувчи енгил тижорат автомобилларини ишлаб чиқариш йўлга қўйилади.

Ҳамкорлик 2020 йилда Volkswagen Caddy моделини ишлаб чиқариш ва бозорда реализация қилишдан бошланиши кутилмоқда. Автомобиль икки кўринишда ишлаб чиқарилади: 7 ўринли йўловчи ташувчи универсал ва юк ташувчи фургон.

Томонлар йилига 20 000 тагача автомобиль ишлаб чиқаришни режалашитиришмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?