Ўзбекистонда турбинали ўпкани сунъий шамоллатиш аппарати миллий бренд остида ишлаб чиқарилади
Нукус шаҳрида бўлиб ўтган Анестезиологлар ва реаниматологларнинг Биринчи таълим форумида Ўзбекистонда миллий бренд остида ишлаб чиқарилиши режалаштирилган турбинали ўпкани сунъий шамоллатиш аппарати концепцияси тақдимоти ўтказилди. Лойиҳа муаллифлари хорижий аналоглардан турли кўрсаткичлар бўйича юқори бўлган инновацион тиббиёт ускунасини ишлаб чиқаришни мақсад қилганлар.
Лойиҳа Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Инновацион ривожланиш агентлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ўзбекистонда фаолият юритаётган наркоз-нафас олиш ускуналарини йиғиш билан шуғулланувчи CHIRANA ASIA компанияси, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Тиббиёт ходимларининг малакасини ошириш маркази, Шошилинч тиббий ёрдам илмий марказининг Нукус филиали томонидан амалга оширилмоқда.
Ускунани ишлаб чиқаришга Ўзбекистон ва Россиянинг таниқли конструкторлар, муҳандислар, дастурчилар, саноат дизайнерлари, маркетологлар жамоаси жалб этилган. Янги яратилаётган ускуна – ўпкани сунъий шамоллатиш аппаратида сунъий интеллект бошқаруви ва назорати, ўпкаси оғир шикастланган беморларни даволаш учун кўп даражали шамоллатиш опциялари, шамоллатишнинг даволовчи ва ёрдамчи режимларини созлашнинг кенгайтирилган имкониятлари бўлиши кўзда тутилган.
Бунда ускунани ишлаб чиқариш технологиясида маҳаллий даволаш муассасаларининг интенсив терапия бўлимларида тиббий техникалардан фойдаланишнинг ўзига хос жиҳатлари ва талаблари имкон қадар ҳисобга олинган: автоном ишлаш, юқори ва паст ҳароратларда фойдаланиш, кислород беришнинг марказлашган тизимининг мавжудлиги ёки йўқлиги каби.
Лойиҳанинг илмий-тадқиқот ишлари, тажриба-конструкторлик ишлари, деталлар ва узеллар жойлашувининг умумий концепцияси, тажриба намунасини синовдан ўтказиш, методик қўлланмаларни яратиш ишлари Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Тиббиёт ходимларининг малакасини ошириш маркази, Шошилинч тиббий ёрдам илмий марказининг Нукус филиали томонидан амалга оширилади.
Инновацион ривожланиш агентлиги ҳамкорлигида “Chirana Asia” қўшма корхонаси техник таклифлар ишлаб чиқариш, эскиз намуналарини яратиш, дастурий ечимлар ва конструкторлик ҳужжатларини ишлаб чиқиш, синов моделини ишлаб чиқариш, серияли моделларни чиқариш, маркетинг масалаларини йўлга қўяди.
Клиник синовлар Тошкентдаги 1-шаҳар клиник шифохонасида амалга оширилиши назарда тутилган бўлиб, мазкур лойиҳа юртимиз тиббиёт асбобсозлиги соҳасининг ривожланишига катта ҳисса қўшади ва мамлакатимизнинг технологик мустақиллиги сари катта қадаб бўлиб хизмат қилади. Ускунанинг синов намунасини жорий йилнинг охири-келгуси йилнинг бошларига мўлжалланган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Шавкат Мирзиёев аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартиришга оид муҳим қарорни имзолади
- Ўзбекистонда 2025 йил 1 апрелдан электр энергияси ва газ нархлари оширилади
- “Энг яхши мақолалар” танлови ғолиблари аниқланди
- Ҳарбий хизматни ўташ билан боғлиқ тартиблар янгиланади
- Наманганда 3 та йирик институт битта университетга бирлаштирилади
- Вояга етмаганлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тизими такомиллаштирилмоқда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг