Ўзбекистонда солиқ ҳуқуқбузарликлари ҳақида хабар берганларга қанча мукофот тўлангани очиқланди
Иллюстратив фото
Ўзбекистонда жорий йил йил бошидан бери солиқ ҳуқуқбузарликлари ҳақида хабар берган фуқароларга жами 24,1 млрд сўм мукофот тўланди. Бу ҳақда Солиқ қўмитаси хабар қилди.
Билдирилишича, 2025 йилнинг ўтган январь сентябрь ойларида «Солиқ» мобил иловасининг «Солиқ ҳамкор» тизими орқали солиқ ҳуқуқбузарликлари ҳақида 82 857 та мурожаат келиб тушган.
Шундан:
- 74 970 таси харид чеки бермаслик;
- 3 001 таси тўловни пластик карта орқали қабул қилмаслик;
- 184 таси пластик карта учун харид суммасини ошириш;
- 4 702 таси бошқа турдаги ҳуқуқбузарлик ҳолатлари бўйича.
Мурожаатларнинг 41 702 таси такрорий бўлганлиги ёки шикоят келиб тушган тадбиркорлик субъектида текширув давом этаётганлиги сабабли кўриб чиқилмаган. Ушбу мурожаатлар асосида 34 196 та сайёр солиқ текшируви ўтказилиб, 98,8 фоиз ҳолатда ҳуқуқбузарлик тасдиқланган.
Ҳуқуқбузарлик ҳолатлари бўйича хабар берган фуқароларга 34 139 та ҳолат бўйича ундирилган жарима суммасидан 20 фоиз — 24,1 миллиард сўм мукофот тўланган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Абдуқодир Ҳусанов яна бир бор «Реал Мадрид»га қарши ўйнайди
- Болалар саратонига қарши кураш: халқаро ҳамкорликдаги муҳим қадам
- Ўзбекистоннинг 7 та моддий ва номоддий маданий мерос объектлари AYSESKO рўйхатига киритилди
- Суперлиганинг 2026 йилги мавсуми бошланмоқда
- Ҳар бурчагида тарих яширинган шаҳар — Лондондан фоторепортаж
- Эркаклар аёлларга нисбатан кўпроқ калория истеъмол қилиши керакми?
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг