Ўзбекистонда рекреацион кўллар ҳудуди ташкил этилади
«Ўзбекистон Республикасида сувда дам олиш ва пляж туризмини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Ҳукумат қарори қабул қилинди.
Қарорга мувофиқ, Жиззах ва Навоий вилоятларининг туристик салоҳиятини ривожлантириш мақсадида Айдар–Арнасой кўллар тизими ҳамда Тўдакўл кўлида рекреацион кўллар ҳудуди ташкил этилади.
Шунга кўра, мазкур рекреацион кўллар ҳудудида 2021–2025 йилларда туризмни ривожлантириш концепцияси тасдиқланди.
Рекреацион кўллар ҳудудига кирувчи ер участкаларини тадбиркорларга бериш, уларда қурилиш ва барпо этиш лойиҳаларини амалга ошириш Туризм ва спорт вазирлиги билан мажбурий тартибда келишилади.
Рекреацион кўллар ҳудудига кириш нуқтасида ахборот маркази ва замонавий автотураргоҳ ташкил этилади.
Шунингдек, ташриф буюрувчиларнинг хавфсизлигини таъминлаш мақсадида рекреацион кўллар ҳудудида қутқарув бригадаси фаолияти йўлга қўйилади.
Қарор билан тасдиқланган концепцияни амалга ошириш орқали ҳар бири 5 йиллик даврни ўз ичига олган 3 босқичли қуйидаги натижаларга эришилади:
Биринчи босқичда, жами 204 ўринли 6 та жойлаштириш воситаси, шунингдек, ҳудудда экотуристик объектлар, овчилик ва сувда дам олиш ҳудудлари ташкил этилади;
Иккинчи босқичда, Айдаркўл атрофидаги 33 минг гектар ҳудудда янги туристик ҳудудлар, жойлаштириш воситаси, соғломлаштириш масканлари, спорт тадбирлари ўтказиладиган майдонлар барпо этилади;
Учинчи босқичда, 300 ўринли жойлаштириш воситалари ва спорт тадбирлари ўтказиладиган майдонлар ташкил этилади, 1 200 ўринга мўлжалланган автотураргоҳ ҳамда савдо ҳудуди қурилади.
Рекреацион кўллар ҳудуди ва унга олиб борувчи 271 км йўллар таъмирланиб, қурилиш ишлари амалга оширилади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- 21 октябрь – Ўзбек тили байрами куни
- Ўз халқини Сиз каби чин дилдан севадиган давлат раҳбарини учратмадим – «ACWA Power» компанияси бошқаруви раиси Муҳаммад Абунайян
- Имтиёзли шартларда пенсияга чиқиш ҳуқуқини берувчи рўйхатни тузиш тартиби белгиланди
- Иш билан боғлиқ бахтсиз ҳодисалар ва касбга оид касалликлар ҳақидаги маълумотларнинг яхлит тизими йўқлиги кўрсатиб ўтилди
- Ҳар бир ҳудудда “Касаба уюшмалари боғлари” ташкил этилади
- Ламин Ямал «Барселона»ни тарк этиши мумкин
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг