Ўзбекистонда қанча гўшт ва картошка етиштирилгани айтилди

09:02 17 Ноябрь 2023 Иқтисодиёт
218 0

2023 йилнинг январь-сентябрь ойларида қишлоқ, ўрмон ва балиқчилик хўжалиги маҳсулот (хизмат)ларининг умумий ҳажми 292,7 трлн сўмни ташкил этган. Ушбу кўрсаткич ўтган йилга нисбатан 104,1 % ёки мамлакат ялпи ички маҳсулотининг 23,7 %ни ташкил этган.

Бу ҳақда Статистика агентлиги томонидан “Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти” Миллий тадқиқот университетида ўтказилган очиқ мулоқотда ахборот берилди.

Жорий даврда барча тоифадаги хўжаликлар томонидан етиштирилган деҳқончилик ва чорвачилик маҳсулотлари ҳажми:

— Донли экинлар – 7 млн тонна

— Сабзавотлар – 8,1 млн тонна

— Картошка – 2,7 млн тонна

— Полиз экинлари – 1,6 млн тонна

— Мева ва резаворлар – 2,3 млн тонна

— Узум – 1,3 млн тонна

— Гўшт (тирик вазнда) – 2 млн тонна

— Сут – 8,6 млн тонна

— Тухум – 6,1 млн дона

— Балиқ – 91,2 минг тонна.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?