Ўзбекистонда ноябрь ойида Кичик болаларнинг таълими ва уларнинг тарбияси бўйича II Бутунжаҳон конференцияси бўлиб ўтади
Фото: Халқ сўзи
Мактабгача таълим вазири бошчилигидаги делегация таълимни ўзгартириш бўйича бўлиб ўтаётган дастлабки Саммит доирасида ЮНEСКО томонидан «14—16 ноябрь кунлари Тошкент шаҳрида бўлиб ўтадиган Кичик болаларга таълим бериш ва уларни тарбиялаш бўйича II Бутунжаҳон конференциясига бағишланган расмий зиёфат ташкил этилди.
Унда ЮНEСКО бош директори ўринбосари Стефани Жанинни, «Lego foundation» жамғармаси директори Анн-Биргитте Албрексен, халқаро ташкилотлар вакиллари, 35 нафардан ортиқ ЮНEСКОга аъзо давлатларнинг таълим вазирлари иштирок этди.
Тадбирда Ўзбекистон Мактабгача таълим вазири Агриппина Шин, шунингдек, бош бошқарма бошлиғи Шаҳноза Мирзиёева иштирокчиларга халқаро конференцияга тайёргарлик кўрилаётгани ҳақида маълумот бериб, барчани Тошкент шаҳрида бўлиб ўтадиган анжуманда бевосита иштирок этишга таклиф қилди.
ЮНEСКОга аъзо давлатлар вакиллари, халқаро ташкилотлар раҳбарлари Ўзбекистонда мактабгача таълим соҳасида амалга оширилаётган ижобий ўзгаришларни юқори баҳолади ва бўлажак конференцияда ўз делегацияларининг иштирок этишига қизиқиш билдирди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- G20 саммитининг Жанубий Африкада ўтказилиши шармандали ҳолат – Трамп
- Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Жаҳон чемпионатидаги иккинчи ўйинида мағлуб бўлди
- Ўзбекистон миллий терма жамоасининг халқаро мусобақа учун қайдномаси эълон қилинди
- Комилжонов Мухаммадсолиҳ Собиржон ўғлининг “Сaломaтлик лaндшaфтлaрини тaшкил этиш тaмойиллaрини ишлaб чиқиш” мавзусидаги (архитектура фанлари бўйича) фалсафа доктори (PhD) диссертациясининг ҳимояси эълони
- Украинада журналистларни олиб кетаётган автомобиль дронлар ҳужумига учради
- Россия янги урушга тайёргарлик кўрмоқда — Германия мудофаа вазири
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг