“Ўзбекистонда муносиб меҳнатни илгари суриш: инсонга йўналтирилган ёндашув” мавзуидаги халқаро конференция ўз ишини бошлади

10:58 31 Март 2022 Жамият
612 0

Фото: Олий Мажлис Сенати

Одам савдосига ва мажбурий меҳнатга қарши курашиш Миллий комиссияси ҳамда Халқаро меҳнат ташкилоти ҳамкорлигида бу каби халқаро тадбирларнинг ўтказилиши анъанага айланиб бормоқда.

“Ўзбекистонда муносиб меҳнатни илгари суриш: инсонга йўналтирилган ёндашув” мавзуидаги халқаро конференцияси меҳнат муносабатларини, биринчи навбатда, муносиб меҳнат тамойилларини такомиллаштириш жараёнларида халқаро ҳамжамиятнинг саъй-ҳаракатларини бирлаштиришда янги таклиф ва ғояларни ишлаб чиқишда салмоқли ҳисса қўшмоқда.

Юқори даражада ўтказилаётган ушбу халқаро тадбирда Олий Мажлис Сенати Раиси, Одам савдосига ва мажбурий меҳнатга қарши курашиш Миллий комиссияси раиси Т.Норбоева, Халқаро меҳнат ташкилоти Бош директори Г.Райдер, унинг ўринбосари Х.Коллер, БМТ, ЕТТБ, Европа иттифоқи ва қатор халқаро ташкилотлардан 100 га яқин мутахассислар ва экспертлар, хорижий мамлакатларнинг Ўзбекистондаги дипломатик ваколатхоналари раҳбарлари, шунингдек Олий Мажлис палаталари, мутасадди вазирлик ва идоралар вакиллари иштирок этмоқда.

Конференцияда сўзга чиққан Сенат Раиси, Одам савдосига ва мажбурий меҳнатга қарши курашиш Миллий комиссияси раиси Т.Нарбаева қуйидагиларни таъкидлаб ўтди:

"Мана неча йилдирки, жаҳон ҳамжамияти Ўзбекистонда амалга оширилаётган ислоҳотларни кузатмоқда. Ўзбекистон 2017 — 2021 йилларда мамлакатни ривожлантириш бўйича стратегияни амалга ошириш доирасида салмоқли натижаларга эришди.

Ғурур билан айтишимиз мумкинки, 2017 — 2021 йилларда Ўзбекистонни ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини амалга ошириш доирасида давлат ва жамият ҳаётининг барча соҳаларини ислоҳ қилишга қаратилган 300 га яқин қонунлар, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 4 мингдан ортиқ фармон ва қарорлари қабул қилинди.

Халқаро конференция давом этмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?