Ўзбекистонда миллий брендларни қўллаб-қувватлаш компанияси ташкил қилинади
Иллюстратив фото
Ўзбекистонда 2025 йилнинг ўтган 4 ойида экспорт 20 фоизга ошди. Бу ҳақда Шавкат Мирзиёев раислигида ўтаётган маҳаллий саноатни ривожлантириш бўйича келгусидаги устувор вазифалар юзасидан видеоселектор йиғилишида қайд этилди.
Йиғилишда таъкидланишича, юқори ўсиш суръатлари асосан кимё, озиқ-овқат, мева-сабзавот, IТ, туризм ва транспорт хизматлари ҳисобидан таъминланмоқда.
Лекин тўқимачилик экспорти 825 миллион доллар, яъни ўтган йилгидан 175 миллион долларга кам бўлди.
«Кўпчилик сифатга ишлаётгани билан буни кўрсатиб бера олмаяпти. Биздаги маҳсулотларнинг «номи чиқмагани» учун ташқарида жуда арзон сотилаяпти. Маҳсулот сифатини кўрсатиб, уни қиммат бозорларга олиб чиқадиган энг асосий калит, бу – халқаро сертификатлар», деди Президент.
Тўқимачилик соҳасидаги 1,5 мингдан зиёд йирик ва ўрта корхонадан фақат 244 тасида халқаро сертификат бор.
Савдо-саноат палатаси ҳар бир корхонага бориб, сертификат олишга кўмаклашса, қўшилган қийматни ҳам, экспортни ҳам ошириш мумкинлиги кўрсатиб ўтилди.
Шу муносабат билан Қорақалпоғистон, Қашқадарё, Навоий Сирдарё, Сурхондарё, Хоразм вилоятларида халқаро сертификатга эга корхоналарни 20 тага етказиш, қолган ҳудудларда яна 10 тадан корхонага сертификат олишга кўмаклашиш вазифаси қўйилди.
Миллий брендларни кўпайтириш, мавжудларини халқаро даражага олиб чиқиш бўйича ҳам янги тизим жорий қилиниши белгиланди.
Миллий брендларни қўллаб-қувватлаш компанияси ташкил қилинади. Ушбу компания:
- хориждан бренд-менежер, дизайнер, маркетолог, пиар-менежерларни олиб келади;
- халқаро сертификати бор, сифати юқори ва ташқи бозорда рақобатбардош бўлган камида 50 та миллий маҳсулотни танлаб олади;
- уларга сифат белгисини бериб, брендини дунёга танитиш учун катта тарғибот кампаниясини бошлайди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Нега биз ҳалигача ўзга сайёраликлар билан учрашмаганмиз?
- Эркинжон Турдимов: «Муаммо бинода эмас, муаммо раҳбар ва унинг иш услубида»
- Аҳоли ва қишлоқ хўжалигини онлайн рўйхатга олиш бошланишига 3 кун қолди
- Президент прокуратура органлари ходимлари ва фахрийларига табрик йўллади
- “Катта сакраш” ёхуд Ўзбекистон сунъий интеллект ва рақамли технологиялар ривожида янги босқичга қадам қўйди
- Ўзбекистонда 2025 йилда 150 тоннадан ортиқ сифатли қон тайёрланган
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг