Ўзбекистонда Марказий Осиёдаги энг йирик мавзуий парк барпо этилади

Дунёдаги энг йирик усти ёпиқ парк – Хитойдаги “Чимелонг”ни, Жанубий Кореядаги “Universal Studios” ва “Lotte World”, каби машҳур паркларни лойиҳалаштирган Америка компанияси Ўзбекистонда Марказий Осиёдаги энг йирик мавзуий парк қуриш устида ишламоқда. Парк жойлашадиган ҳудуд ҳозирча аниқ белгиланмаган. Инвестициялар 200 млн АҚШ долларидан кўпроқни ташкил қилади.
Янги парк “The Grand Serai” номини олади. Ноёб мажмуа таркибига бир вақтда бир қанча халқаро тоифадаги объектлар – мавсум танламас аквапарк, аттракционлар парки, меҳмонхона, савдо галереяси, ресторанлар ва фудкортлар, рекреацион пляж ҳудуди киради. Мажмуа майдони 28 гектарни ташкил қилади, шундан 20 гектарини аквапарк эгаллайди.
Махсус “The Grand Serai” парки учун Американинг “Legacy Entertainment” компанияси 20 дан ортиқ ноёб ва ҳайратланарли аттракционларни ишлаб чиқди. Улар дунёда биринчи марта 3D mapping инновацион технологиялари қўлланиладиган тунги театрлаштирилган акробатик шоунинг узвий элементи бўлади. Проекциявий маппинг объект геометриясини “ўқиш” имконини беради ва уни “жонлантиради”, бу билан ажойиб иллюзиялар ва ҳаракатдаги пефроманслар яратади. “The Grand Serai” учун шоу ишлаб чиқиш “Дю Солей” цирки мутахассисларини жалб қолган ҳолда амалга оширилмоқда.
Парк архитектура концепцияси Ўзбекистон тарихи ва анъаналари асосида қурилган. Лойиҳани амалга ошириш билан “Akfa Group” компаниялар гуруҳи “Way II” инвестицион бошқарув компанияси билан ҳамкорликда шуғулланмоқда.
Ташкилотчиларнинг билдиришларича, “The Grand Serai” шаҳарнинг ташриф қоғозига айланади. Ҳозирда лойиҳа манзилни танлаш босқичида турибди.
Ўзбекистондаги илк халқаро даражадаги кўнгилочар парк қандай бўлишини бу ерда томоша қилиш мумкин.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Миллий сертификат имтиҳони натижалари 21 иш куни ичида эълон қилинади — Билимни баҳолаш агентлиги
- Яна бир бозор аукционга қўйилди
- Ички ишлар вазири Бухоро вилояти ИИБнинг 10 га яқин раҳбарини ишдан бўшатди
- Ўзбекистон паспорти халқаро индексда паст натижа қайд этди
- Янги ҳафта аввалида қандай об-ҳаво кузатилиши маълум қилинди
- “Қутадғу билиг” достони қўлёзмасининг факсимиле нусхаси яратилади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг