Ўзбекистонда коронавирус юқтирганлар сони бирдан ошди

10:21 13 Март 2021 Жамият
2001 0

Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотига кўра, жорий йилнинг 12 март куни Ўзбекистонда яна 89 кишида коронавирус инфекцияси қайд этилди. Бу бир кун аввалги кўрсаткичдан қарийб икки баробар кўп. Вазирлик 11 март куни 45 кишида касаллик тасдиқлангани ҳақида хабар қилган эди.

Бундан ташқари, касаллик аниқланган ҳудудлар сони ҳам кўпайган. Хусусан, 12 март куни янги зарарланиш ҳолатлари Қорақалпоғистон Республикасида, Андижон, Самарқанд, Xoразм, Тошкент вилоятларида ҳамда Тошкент шаҳрида қайд этилган.

Бир кун аввал эса Андижон, Xoразм, Тошкент вилоятлари ва Тошкент шаҳрида касаллик аниқланган.

Изоҳланишича, вирусни юқтириш ҳолатлари коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлар орасидан аниқланган.

Шу тариқа мамлакатимизда ушбу инфекция билан зарарланганлар сони 80481 нафарга етди.

Шундан 79145 бемор касалликдан тузалган ва Республика бўйича умумий соғайиш кўрсаткичи 99 фоизни ташкил қилмоқда.

Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 714 нафар бемордан 148 нафари оғир, 27 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?