Ўзбекистонда хусусий шифохоналар улуши қанча эканлиги маълум бўлди

12:14 23 Декабрь 2024 Жамият
203 0

Ҳозирда хусусий тиббиёт муассасалари сони 9 000 дан ошди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

2017 йил ҳолатида хусусий шифохоналар сони қарийб 3,5 мингтани ташкил этган. Бугунга келиб уларнинг сони 9 000 дан ортди.

Тиббиётнинг нодавлат секторида ихтисослик турлари 50 тадан 225 тага ошди. Шунингдек, хусусий шифохоналарнинг тиббиёт ихтисосликлари бўйича лицензия олишига имкон яратилди. 3 700 дан кўпроқ мавжуд нодавлат клиникалар янги тиббий ихтисослик ҳисобига ўз фаолиятларини кенгайтирди.

Айни пайтда республикадаги барча тиббиёт муассасаларида ташкил этилган ўрин-жойларнинг 35 фоизи хусусий сектор улушига тўғри келмоқда. Яъни сўнгги йилларда нодавлат тиббиёт клиникаларида стационар шифо ўринлари сони сезиларли даражада ортиб, 2024 йилда 42 750 га яқинлашди.

Шунингдек, хусусий тиббиёт муассасаларининг барчасида амбулатор, 1530 дан ортиғида стационар хизматлари ташкил этилиб, улар томонидан кўрсатилаётган тиббий хизмат турлари 726 тадан 2 251 тага ошди.

Лаборатория хизматларининг 40 фоизи, офтальмология ва оператив офтальмологиянинг 60 фоизи, ЛОР ва эндоскопик ЛОРнинг 70 фоизи ва стоматологик ташхис ҳамда муолажаларнинг 91 фоизи айнан хусусий клиникалар томонидан кўрсатилмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер