Ўзбекистонда камёб бўлган сувсар боласи ваҳшийларча уриб ўлдирилди

23:47 31 Июль 2024 Жамият
346 0

Ижтимоий тармоқларда тоғ сувсарининг боласи ваҳшийларча уриб ўлдирилгани ҳақида видеолар тарқалди. Сурхондарё вилояти Экология бошқармаси матбуот хизмати ҳолатга изоҳ берди

Унга кўра, ҳолат юзасидан бошқарма томонидан ўрганиш ишлари олиб борилмоқда. Ҳозирда вилоят Экология бошқармаси, вилоят Миллий гвардия бошқармаси ҳамда вилоят Ички ишлар бошқармаси томонидан видеода акс этган жойни ва ушбу ишни содир этган фуқароларнинг шахсига аниқлик киритиш ишлари амалга оширилмоқда.

Мазкур ҳолат бўйича олиб борилаётган ўрганишлар якуни бўйича қўшимча ахборот берилади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?