Ўзбекистонда йирик тижорат банкининг янги филиали очилиши мумкин

Ўзбекистон элчиси Каромиддин Гадоев Малайзиянинг «Malayan Banking Berhad» («Maybank») банки Президенти ва бош ижрочи директори Хайруссалех Рамли билан учрашув ўтказди. Бу ҳақида «Дунё» ахборот агентлиги хабар қилди.
Учрашувда Ўзбекистонда халқаро рейтинглар ва стандартларга жавоб берадиган банк экотизими шаклланиб бораётганлигини инобатга олиб, «Maybank»нинг мамлакатимизда ўз филиалини ташкил этиш ва маҳаллий етакчи банклар билан молиявий ресурслар ажратиш бўйича ўзаро манфаатли ҳамкорлик қилишда улкан салоҳият мавжудлиги таъкидланди.
Бош ижрочи директор Хайруссалех Рамли Ўзбекистон банклари билан исломий банк соҳасида ўзаро тажриба алмашишга ва ўз мутахассисларини юртимизга юборишга тайёрлигини маълум қилган.
Шунингдек, «Maybank» раҳбари, Ўзбекистонда рақамли банк хизматлари соҳасида ҳамкорлик қилиш имкониятлари мавжудлигини, бугунги кундаги рақамлаштириш технологиялари икки томонлама алоқаларни йўлга қўйиш учун қулай шароитлар яратишини айтиб ўтган.
Учрашув якунида банк ва суғурта соҳасида ўзаро ҳамкорликнинг янги имкониятларини ўрганиш ва тегишли таклифларни ишлаб чиқишга келишиб олинди, дейилади хабарда.
«Malayan Banking Berhad» 1960 йилда сингапурлик тадбиркор Ху Тек Пуат томонидан ташкил этилган. Банк ҳозирги вақтда дунёнинг 18 та давлатида 2600 га яқин филиал ва тармоқларга эга. Уларда 43 мингда зиёд киши фаолият юритади.
Компания активлар қиймати бўйича Малайзияда биринчи ўринда, Жанубий-шарқий Осиё давлатлари орасида тўртинчи поғонада туради. Бугунги кунда банк капитали 28 миллиард АҚШ долларга баҳоланмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Президент Ўзбекистон ўқитувчи ва мураббийларига табрик йўллади
- Ўзбекистон ва Туркманистон: барқарор ривожланиш йўлидан бораётган давлатлар
- Тошкентда «Ўзбеккосмос» ва «NASA» агентликлари ҳамкорлигида «NASA Space Apps Challenge 2025» Ҳакатон тадбири ўтказилмоқда
- Туман ва шаҳар ҳокими ўринбосарлари сони қисқартирилади
- Саудия Арабистонида «Ўзбекистон маданияти кунлари» давом этмоқда
- Супер ой: Бугун Ернинг табиий йўлдоши одатдагидан анча катта кўринмоқда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг