Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган автобуслар Бишкек кўчаларида қатнай бошлади
Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган автобусларининг биринчи партияси Қирғизистон пойтахтига етказиб берилди.
Бишкек шаҳар ҳокими вазифасини бажарувчи Бактибек Кудайбергенов Қирғизистоннинг «Kабар» давлат ахборот агентлигига Ўзбекистондан шу кунлари жами 50 та автобус олиб келиниши кутилаётганини маълум қилган.
«Ҳозир Ўзбекистон ишлаб чиқарилган ISUZU русумидаги 21 та автобус олиб келинди. Қолган 29 та автобус бир ҳафта давомида келтирилади. Бу автобуслар пойтахт тадбиркорлари томонидан олиб келинмоқда. Лойиҳа Қирғизистон инвестиция вазирлиги билан ҳамкорликда амалга оширилганини таъкидлашни истардим»,- деган Б.Кудайбергенов «Кабар» АА га берган интервьюсида. У, шунингдек, бу автобуслар жуда қулай ва замонавий эканини билдирган.
«Автобуслар пойтахт марказига хизмат кўрсатадиган йўналишларга қўйилиши режалаштирилган. Шу тариқа шаҳарнинг марказий кўчаларидаги қатновларда енгиллик яратилади», - дейди Бишкек ҳокими вазифасини бажарувчи.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ҳокимлик Тошкентни “юва бошлади“. Хўш, сув сепиш ҳаво ифлосланишини камайтирадими?
- «Адабиёт ва ҳаёт»: Султонбой Деҳқоновнинг шахсий фотокўргазмаси очилди (+фоторепортаж)
- Ногиронлиги бўлган фуқароларга 30 млн сўмгача фоизсиз ссуда ажратилади
- Камбағалликни қисқартириш: пул эмас, ақл-идрок ва билим муҳим
- Ўзбекистонда хотин-қизларга нисбатан рақамли зўравонликка барҳам бериш бўйича 16 кунлик кампания бошланди
- «Инсон Фахри» миллий мукофоти соҳиблари тақдирланди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг