Ўзбекистонда илк бор уникал юрак жарроҳлиги амалга оширилди
Фото: "Халқ сўзи"
Тошкент давлат тиббиёт университетининг Болалар кўп тармоқли клиникаси болалар кардиожарроҳи Бобур Тураев 6 ёшли боланинг зарарланган уч табақали клапанини олиб ташлаб, ўрнига юракнинг ўнг бўлмачаси қулоқчасидан клапан ясаш амалиёти амалга оширди.
Ушбу мураккаб жарроҳлик амалиёти юртимизда биринчи бор амалга оширилди. Ҳозирги кунда бундай жарроҳлик амалиёти фақатгина энг ривожланган тиббиёт марказларидагини ўтказилади.
Эслатиб ўтамиз, Бобур Тураев 2018—2019 йилларда «Эл-юрт умиди» жамғармаси стипендиати сифатида Буюк Британиянинг University College London университетида магистратура босқичида таълим олган, 10 га яқин ривожланган давлатлар шифохоналарида малака оширган, 20 тага яқин илмий мақолалар (PubMed, Scopus, Google scholar) муаллифи, 1000 дан ортиқ бемор болаларда юрак операцияларини муваффақиятли амалга оширган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Саккизта гол урилган ўйинда “Барселона” ғалаба қозонди
- “Башакшеҳир” Туркиянинг гранд клуби билан дуранг ўйнади
- Ўзбекистон миллий терма жамоаси учун Жаҳон чемпионати қуръаси омадли ўтдими?
- Ўзбекистон терма жамоасининг Жаҳон чемпионатидаги ўйин саналари эълон қилинди
- АҚШ Европадан НАТО мажбуриятларининг асосий қисмини ўз зиммасига олишни талаб қилди
- FIDE жаҳон кубоги чемпиони Жавоҳир Синдаровни кутиб олиш маросими бўлиб ўтди (+фоторепортаж)
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг