Ўзбекистонда икки вакцина давлат рўйхатидан ўтказилди

Ўзбекистон ҳукумати «Jurabek Laboratories» компаниясида ишлаб чиқарилган ZF-UZ-VAC 2001 ва «Спутник V» вакциналарини давлат рўйхатидан ўтказишга розилик берди. Бу ҳақда Telegram’даги «Vaksinauz» канали хабар берди.
Қайд этилишича, бош вазир Абдулла Арипов 20 август куни Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикасида коронавирус инфекцияси билан боғлиқ эпидемиологик вазият барқарорлигини таъминлаш бўйича қўшимчча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорига имзо чеккан.
Ҳужжатда «Jurabek Laboratories» компанияси «Anhui Zhifei Longcom Biopharmaceutical» Хитой компанияси билан ZF-UZ-VAC-2001 вакцинасини Ўзбекистонда ишлаб чиқариш бўйича келишувга эришгани қайд этилган. Дастлабки босқичда хитойлик ҳамкорлар вакцина субстанциясини етказиб бериш масаласини кўриб чиқаётгани айтилган.
Шунингдек, компания Россия компанияси билан «Спутник V» вакцинасини Ўзбекистонда ишлаб чиқариш бўйича келишувга ҳам эришган. Унинг ҳам дастлабки босқичда субстанцияси Россия томонидан етказиб берилиши маълум қилинган.
Таъкидланишича, истисно тариқасида ишлаб чиқариш жараёнларига доир тезник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар, вакциналарни субстанциялари ва «in bulk» ишлаб чиқарувчиларининг клиник олди ва клиник тадқиқотлари ижобий хулосаларини тан олинмоқда.
Шу билан бирга, Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлигининг «Дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника экспертизаси ва стандартлаштириш давлат маркази» ДУКга компания томонидан ишлаб чиқариладиган вакциналарнинг лаборатория синовлари ва рўйхатдан ўтказиш ҳужжатлари экспертизаси беш иш кунида амалга оширишни таъминлаш вазифаси юклатилмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Шавкат Мирзиёев 30 июнь – Ёшлар куни муносабати билан ўтказилган учрашувда нутқ сўзлади
- «Жасорат мактаблари»га ўқувчиларни қабул қилиш тартиби белгиланди
- Нодавлат олий таълим муассасалари устав фондини камида 2 миллион АҚШ доллари эквивалентида шакллантирилиши шарт – Вазирлар Маҳкамаси қарори
- Етакчилар «Иморат» тарихий-меъморий мажмуасига борди
- «Халқ сўзи» бўлим муҳаррири «Олтин қалам» мукофоти соҳиби бўлди
- Хива шаҳрида Биринчи Ўзбекистон-Озарбайжон парламентлараро форуми муваффақиятли якунланди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг