Ўзбекистонда III Тошкент халқаро инвестиция форуми ўз ишини якунлади
Ўзбекистонда III Тошкент халқаро инвестиция форуми ўз ишини якунлади. Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги маълумотига кўра, 93 мамлакатдан 2,5 мингдан ортиқ делегатни жамлаган форум глобал мулоқот ва инвестициявий соҳадаги илғор тажриба алмашиш майдонига айланди.
Тадбирнинг энг муҳим воқеаларидан бири Ўзбекистон ва Қирғизистон Бош вазирлари иштирокида минтақавий энергетика лойиҳаларининг (Қамбарота ГЭС-1 ва Ёвон ГЭСини қуриш) хорижий инвесторларга тақдимоти бўлиб ўтди.
Форумни 30 та мамлакатдан 110 дан ортиқ хорижий оммавий ахборот воситалари, жумладан дунёнинг етакчи нашрлари «CNN», «Euronews», «London Post», ва «Associated Press» томонидан ёритилди.
Форум якунига кўра жами қиймати $26,6 миллиардга тенг келишувлар имзоланди. Маълумот учун: 2023-й. ТХИФда $11 млрд. 167 та ҳужжат имзоланганди.
Хусусан қуйидаги йирик инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш бўйича келишувларга эришилди:
— «Data Volt» компанияси (Саудия Арабистони) билан ҳамкорликда «Янги Тошкент»да шаҳар инфратузилмасини қуриш ($1 млрд.) ва яшил технологияларга асосланган «маълумотлар марказларини» қуриш ($3 млрд.);
— «Acwa Power» компанияси (Саудия Арабистони) билан Қорақалпоғистон Республикасида қуввати 5 ГВт шамол электр станциясини ҳамда қуввати 2 ГВт бўлган электр энергиясини сақлаш қурилмаларини қуриш ($6,2 млрд.);
— «Amea Power» компанияси (БАА) билан Қорақалпоғистон Республикасида қуввати 1000 МВт бўлган шамол электр станциясини қуриш ($1,1 млрд.);
— «Saudi Tabrid» компанияси билан Нукус, Фарғона ва Қувасой шаҳарларида иссиқлик тизимини модернизация қилиш ($750 млн.);
— «Nil Shugar» компанияси (Миср) билан Жиззах вилоятида қанд лавлаги етиштириш ва шакар ишлаб чиқариш ($500 млн.);
— «Shaynxay Knud Interneshnl» компанияси (Хитой) билан Наманган вилоятида текстиль ва тўқимачилик маҳсулотлари ишлаб чиқариш ($205 млн.);
— «Vilmar Interneshnl» компанияси (Сингапур) билан Тошкент вилоятида озиқ-овқат маҳсулотлари ва чорва учун озуқа ишлаб чиқариш ($200 млн.).
Бундан ташқари, форумда дунёнинг бир қатор йирик компаниялари ҳисобланган «Oraskom Investment» (Миср), «Bonafarm Grup» (Венгрия), «Sayar» (АҚШ), «Goldvind», «Sinoma» (Хитой), «Sam Yapi» (Туркия), «Pasha Development» (Озарбайжон) «Laselsberger» (Австрия), «Petrosat Chexelsoton» (Эрон) каби компаниялар билан қиймати $6,6 млрд. тенг янги инвестиция лойиҳаларни амалга ошириш бўйича келишувларга эришилди.
Тадбирда иқтисодий ривожланишнинг энг муҳим жиҳатлари муҳокама қилинган панель сессиялар, муҳокамалар, бизнес нонушта ва давра суҳбатлари каби бой дастурдан иборат бўлди. Кичик ва ўрта бизнесни қўллаб-қувватлашда давлат, инвесторлар ва тадбиркорларнинг роли марказий мавзулардан бирига айланди.
Сессияда коррупцияга қарши кураш сиёсати бўйича етакчи экспертлар сўзга чиқди.
— Иқтисодиётда коррупция ва жиноятчиликка қарши самарали курашиш сармоявий муҳитни яхшилаш учун зарур, — дея хавфсиз ва шаффоф ишбилармонлик муҳитини яратиш муҳимлигини таъкидладилар сўзга чиққанлар.
— Коррупцияга қарши самарали кураш комплекс ёндашувни, жумладан, қонунчиликни мустаҳкамлаш ва давлат ҳаракатларининг шаффофлигини оширишни талаб қилади, — деди Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш агентлиги директори Акмал Бурхонов.
Форум турли вазирликлар ва вилоятлар учун инвестицияларни жалб этишда муҳим аҳамият касб этди. Имзоланган келишувлар саноат, энергетика, фармацевтика ва автомобилсозлик каби муҳим тармоқларни ривожлантиришдан дарак беради.
Рақамли технологиялар вазирлиги, Энергетика вазирлиги ва Data Volt ахборот технологиялари компанияси ўртасида «яшил» технологияларга асосланган дата-марказни қуриш бўйича келишув форумнинг асосий ютуқларидан бири бўлди. Мутахассислар бундай лойиҳаларнинг Ўзбекистон учун муҳимлигини таъкидладилар. Имзолаш маросимида инвестициялар, саноат ва савдо вазири Лазиз Қудратов ва Data Volt директори Ражит Нанда иштирок этди.
Шунингдек, Автомобиль йўллари қўмитаси ва «Al Bawani Capital» компанияси ўртасида Сирдарё-Бахт ҳалқа автомобиль йўлини қуриш ва Тошкент-Самарқанд йўлини реконструкция қилиш бўйича келишув имзоланди. Имзоланган келишувлар келгусидаги инвестиция ташаббуслари учун асос бўлиши кутилмоқда.
Тошкентдаги III Халқаро инвестиция форуми якунланди, бироқ режалаштирилган ташаббуслар ва имзоланган келишувлар барқарор ривожланиш ва инвестицияларни жалб этиш йўлида фаол иш олиб боришни ваъда қилмоқда. Ўзбекистон халқаро майдондаги стратегик ҳамкор сифатидаги ролини яна бир бор тасдиқлаб, жаҳон сармоядорлари эътиборини ўзига қаратиб, минтақа иқтисодий ўсишига ҳисса қўшмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Тинчлик сулҳи шартлари бажарилмоқда: Ғазо 3 нафар, Исроил 90 нафар маҳбусни ватанига қайтарди
- Шавкат Мирзиёев аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартиришга оид муҳим қарорни имзолади
- “Энг яхши мақолалар” танлови ғолиблари аниқланди
- Ўзбекистонда 2025 йил 1 апрелдан электр энергияси ва газ нархлари оширилади
- Ҳарбий хизматни ўташ билан боғлиқ тартиблар янгиланади
- Вояга етмаганлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тизими такомиллаштирилмоқда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг