Ўзбекистонда ҳаво ҳарорати қачондан кўтарилиши айтилди

Фото: Сирожиддин Воҳидов / “Халқ сўзи”
«Ўзгидромет» агентлиги иш ҳафтаси давомида кузатиладиган об-ҳаво маълумотини эълон қилди. Унга кўра, ҳафта ўртасидан бошлаб ҳаво ҳарорати сезиларли даражада кўтарилади.
Бугун, 3 март куни Ўзбекистон ҳудудининг катта қисмида қор ёғиши давом этади ва ҳаво ҳарорати 0-5 даража совуқ атрофида бўлади. Куннинг иккинчи ярмида Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида қор ёғиши тўхтайди.
4 март куни барча вилоятларда ёғингарчиликсиз об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Фақат республиканинг айрим тоғли ҳудудларида бироз қор ёғиши мумкин. Кечаси ва эрталаб ҳали ҳам совуқ антитциклон таъсири сақланиб туради, ҳарорат 2-7 даража совуқ атрофида бўлади.
Кундузи антитциклон Ўзбекистон ҳудудидан аста-секин чекина бошлайди. Ҳарорат 4-7 даража илиққача кўтарилади, аммо бу март ойи боши учун меъёрдан нисбатан пастдир. Республиканинг айрим жойларига туман тушиши мумкин.
5-6 март кунлари Ўзбекистоннинг барча ҳудудлари бўйича ёғингарчиликсиз об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. 7 мартда республика бўйича баъзи жойларда (Фарғона водийсидан ташқари) яна ёмғир кўринишидаги ёғингарчилик бўлиши кутилмоқда.
Фақат мамлакатнинг шимолида – Устюртда ва Орол бўйи ҳудудларида ёмғир қорга айланиши мумкин. Ҳафта ўртасидан ҳарорат жадал кўтарила бошлайди ва 6-7- март кунларига келиб, кечалари 5-8 даража илиқни, кундуз кунлари 14-17 даража илиқни, жанубда 20-22 даража илиқни ташкил этади.
3 март ва 7 март кунлари республика бўйича баъзи жойларда шамол тезлиги 17-22 м/с гача кучаяди, айрим жойларда баъзида 23-25 м/с гача кучайиши мумкин.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистонда доллар курси пастлади
- «Бунёдкор» мураббийи Сергей Арсланов вафот этди
- Қондаги глюкозани пасайтириш учун кечки овқатланишнинг идеал вақти маълум бўлди
- Сардобанинг сири нимада?
- Камчатка соҳилларидаги кучли зилзиладан сўнг Ўзбекистон Консуллиги ватандошларимизга мурожаат қилди
- Бухоролик докторант ниманинг эвазига Президент совғаси – автомобилга эга бўлди?
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг