Ўзбекистонда ҳам ёнида ҳайдовчилик гувоҳномаси ва техпаспортни олиб юрмаганлик учун жаримани бекор қилиш вақти келган — депутат
Қозоғистонда ҳайдовчиларга ёнида ҳайдовчилик гувоҳномаси ва техпаспортини олиб юрмаганлик учун жарима бекор қилинмоқда экан.
Депутат Р.Кушербаев бу ҳақида шундай деб ёзади:
"Бу ҳақдаги қонун лойиҳасини Парламент маъқуллабди.
Ушбу қонун кучга киргандан кейин ҳайдовчилар шунчаки шахсни тасдиқловчи ҳужжат билан юрса кифоя, унинг ҳайдовчилик гувоҳномаси бор ёки йўқлиги, машинанинг техник кўрикдан ўтган ёки ўтмаганлиги йўл патруль инспектори томонидан онлайн текширилади. Натижада баъзи сабабларга кўра гувоҳномасини уйда унутиб қолдирган ҳайдовчилар йўқ жойдан жарима тўлашдан қутилади.
Ушбу қонун лойиҳаси Қозоғистон Президенти Қосим-Жўмарт Тоқаев ташаббуси асосида ишлаб чиқилган.
Ўзбекистонда ҳам шундай тартибни жорий этиш вақти келган ва бунга тўла имкониятларимиз етади.
Бу тартибга ўтишни тез кунларда амалга оширишга киришамиз. Ишқилиб ҳар хил баҳоналар билан қаршиликлар бўлмасин-да".
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Саккизта гол урилган ўйинда “Барселона” ғалаба қозонди
- “Башакшеҳир” Туркиянинг гранд клуби билан дуранг ўйнади
- Ўзбекистон миллий терма жамоаси учун Жаҳон чемпионати қуръаси омадли ўтдими?
- Ўзбекистон терма жамоасининг Жаҳон чемпионатидаги ўйин саналари эълон қилинди
- АҚШ Европадан НАТО мажбуриятларининг асосий қисмини ўз зиммасига олишни талаб қилди
- “Матонатли Марям” фильми кенг жамоатчиликка тақдим этилди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг