Маҳкумларнинг жазони ўташ муддати улар тузалиш йўлига ўтганлиги муносабати билан қисқартирилишини назарда тутувчи Қонун муҳокама қилинди
Фото: Давронбек Эрназаров/«Халқ сўзи»
Сенатнинг Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси мажлисида «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Қонун муҳокама қилинди.
Сўнги йилларда Жиноят кодексининг бир қатор моддаларига тегишли ўзгартишлар киритилиб, оғир, ўта оғир ва коррупцияга оид жиноят содир этган шахсларнинг жазони ўташ муассасасида бўлиш муддатлари узайтирилди.
Шунингдек, жазо муддатини тўлиқ ўташлари лозим бўлган маҳкумлар тоифаси ҳам кенгайтирилди.
Бу ўзгаришлар, ўз навбатида, 2-3 йилдан сўнг жазони ўташ муассасаларида сақланаётган маҳкумлар сони ва сиғими масаласини кун тартибига чиқариб, муқобил чоралар кўришни тақозо этади.
Шу билан бирга, сўнги вақтларда транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум этилган шахслар томонидан транспортни бошқариш билан боғлиқ кўплаб қоидабузарликлар содир этилмоқда.
Шу боис Ички ишлар вазирлиги томонидан Ўзбекистон Республикасининг Жиноят, Жиноят-процессуал ҳамда Жиноят-ижроия кодексларига маҳкумларнинг жазони ўташ муддати улар тузалиш йўлига ўтганлиги муносабати билан қисқартирилишини назарда тутувчи, шунингдек, «Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тўғрисида»ги Қонунига Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 12810 ва 131-моддаларида назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликларни содир этганлик учун суд томонидан муайян муддатга транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум этиш жазоси тайинланган шахсларни ҳам профилактик ҳисобга олишни белгиловчи ўзгартишлар киритиш тўғрисидаги лойиҳа ишлаб чиқилди ва Қонунчилик палатаси томонидан тегишли қонун қабул қилинди.
Қўмита мажлисида ушбу ҳужжатнинг қабул қилиниши маҳкумларни ахлоқан тузатишга, уларда жамият қоидалари ва анъаналарига нисбатан ҳурматни шакллантириш борасидаги ишлар самарадорлигини оширишга хизмат қилиши таъкидланди. Бундан ташқари, профилактик ҳисобга олинган шахслар билан олиб бориладиган чора-тадбирларни янада такомиллаштириш орқали мамлакатимизда жиноятчиликка қарши курашиш ва ҳуқуқбузарликларнинг, қолаверса транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум этилган шахслар томонидан транспортни бошқариш билан боғлиқ кўплаб қоидабузарликлар ва йўл-транспорт ҳодисалари содир этилишининг олди олиниши мақсадларига эришилади.
Мажлис якунида Қўмитанинг тегишли қарори қабул қилинди.
Давронбек ЭРНАЗАРОВ, Отабек САИДАҲМАДОВ
«Халқ сўзи»
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Нега биз ҳалигача ўзга сайёраликлар билан учрашмаганмиз?
- 16 январь куни баъзи жойларда қор ёғади
- Рақамли Ўзбeкистон учун кибeр-ҳуқуқшунослар: Прeзидeнт Фармони юридик таълимнинг янги даврини очади
- Ўзбекистон Республикасининг хориждаги дипломатларидан иборат делегация аъзолари Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди (+фоторепортаж)
- Кўрфаз араб давлатлари бозорига божсиз кириш имкони яратилади
- Дунё бўйлаб қон ва кўзёш билан ўтган бир ҳафта — 20 та суратда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг