Ўзбекистонда фуқаролик жамиятини ривожлантириш бўйича 2026–2030 йиллар концепцияси муҳокамалари бошланди
Ўзбекистонда 2026–2030 йилларда фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепцияси лойиҳасини ишлаб чиқиш жараёнига расман старт берилди. Мазкур ташаббус «Юксалиш» умуммиллий ҳаракати томонидан илгари сурилган бўлиб, муҳокамалар очиқ, инклюзив ва кенг жамоатчилик иштирокида ташкил этилмоқда.
Навбатдаги муҳокама Урганч шаҳрида ўтди. Тадбирда Хоразм вилоятидаги нодавлат нотижорат ташкилотлари, илмий-тадқиқот муассасалари, давлат идоралари, маҳаллий ОАВ, фуқаролик жамияти фаоллари ҳамда жамоатчилик вакиллари иштирок этди. Ушбу учрашув фуқаролик жамияти институтларининг ҳудудий даражадаги фикр ва таклифларини йиғиш, концепцияни амалий жиҳатдан бойитиш мақсадида ўтказилди.
Журналистлар уюшмаси Хоразм вилояти бўлими раҳбари Дилбар Бекчонованинг таъкидлашича, концепция лойиҳасининг асосий мақсади — фуқаролик жамияти институтларининг ролини мустаҳкамлаш, давлат ва жамият ўртасидаги ўзаро ишонч ва самарали ҳамкорликни янги босқичга кўтариш ҳамда фуқароларнинг ижтимоий-сиёсий жараёнларда фаол иштирокини кенгайтиришдир.
— Муҳокама жараёнида иштирокчилар томонидан аниқ ечимлар, амалий таклифлар ва муҳим ташаббуслар илгари сурилди. Албатта, бу фикрлар концепция лойиҳасини ишлаб чиқишда инобатга олинади, — деди Дилбар Бекчонова.
Тадбир фуқаролик жамиятининг ҳудудлардаги муаммо ва эҳтиёжларини ўрганишга, шунингдек, жамиятнинг барча қатламлари фикрини концепция лойиҳасига кенг ёйилган тарзда жамлашга хизмат қилди. Мазкур жараённинг очиқлик ва мулоқот руҳида олиб борилаётгани концепциянинг амалий аҳамияти ва самарадорлигини оширишга замин яратади.
Одилбек Одамбоев, «Халқ сўзи».
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- G20 саммитининг Жанубий Африкада ўтказилиши шармандали ҳолат – Трамп
- АҚШ ва Британия Сурия муваққат президенти Ахмад аш-Шаръани «қора рўйхат»дан чиқарди
- Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Жаҳон чемпионатидаги иккинчи ўйинида мағлуб бўлди
- Ўзбекистон миллий терма жамоасининг халқаро мусобақа учун қайдномаси эълон қилинди
- Ёш ўзбек ёзувчисининг асари Халқаро болалар адабиёти кенгашининг фахрий рўйхатига киритилди
- Туркия суди Нетаньяҳуни Ғазода геноцид содир этганликда айблаб, ҳибсга олиш ордерини маъқуллади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг