Ўзбекистонда чиқиндидан ёқилғи олиш бўйича 78 млн долларлик лойиҳа амалга оширилади
Иллюстратив фото
Ўзбекистонда Саудия Арабистонининг «Vision International Investment» ва Франциянинг «Suez international» компаниялари билан хавфли саноат чиқиндиларини бошқариш бўйича йирик лойиҳа битими имзоланди. Бу ҳақда Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги маълум қилди.
Ушбу умумий қиймати 78 миллион АҚШ долларига тенг бўлган битим хавфли саноат чиқиндиларини бошқариш бўйича истиқболли лойиҳани ишлаб чиқиш ва амалга ошириш бўйича ҳамкорликни кўзда тутади. Лойиҳа 3 босқичда амалга оширилади.
Биринчи босқичда чиқиндиларни барқарорлаштириш ва полигонларга жойлаштириш мажмуалари ҳамда минтақавий узатиш станцияларини яратиш кўзда тутилган бўлса, иккинчи босқичда чиқиндидан ёқилғи олиш (RDF — Refuse-derived fuel) ускунаси, ёқиш иншоотлари ва иссиқлик билан ишлов бериш корхонасининг муҳандислик олди лойиҳасини ишлаб чиқиш ва тажриба асосида синовдан ўтказиш режалаштирилган.
Умумий қурилиш ва қайта қурилиш тажриба синовлари муваффақиятли якунланганидан сўнг учинчи босқичга ўтилади. Бу босқичда тўлиқ миқёсдаги чиқиндидан ёқилғи олиш, иссиқлик билан ишлов бериш иншоотини барпо этиш ва ишга тушириш мақсад қилинган.
Маълумот учун, Франциянинг «Suez International» компанияси 160 йилдан ортиқ тарих ва тажрибага эга сув ва чиқиндиларни бошқаришга ихтисослашган компанияси ҳисобланади. У бутун дунёда сув таъминоти ва тозалаш, оқова сувларни бошқариш, шунингдек, чиқиндиларни қайта ишлаш, жумладан, хавфли чиқиндиларни бошқариш бўйича ечимлар таклиф қилади. Компания Европа, Осиё-Тинч океани минтақаси, Америка, Африка ва Яқин Шарқ минтақаларида кўплаб саноат тармоқларига хизмат кўрсатади.
Саудия Арабистони тегишли бўлган «Vision International Investment Company» (VIIC) эса 2002 йилда ташкил этилган йирик инвестиция холдинги бўлиб, 96 миллиард АҚШ доллари атрофидаги активларни бошқаради. Фаолият йўналишлари энергетика, инфратузилма, коммунал хизматлар, сув ресурсларини бошқариш, электр энергияси ишлаб чиқариш, консалтинг ҳамда давлат-хусусий шериклик лойиҳаларини қамраб олади.
Таъкидлаш жоиз, Ўзбекистонда йилига 14 миллион тонна чиқиндилар ҳосил бўлади, лекин уларнинг 4-5 фоизигина қайта ишланади. Шунингдек, чиқинди полигонларидан 7 миллион тоннадан ортиқ иссиқхона газлари атмосферага чиқади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- АҚШ ва Британия Сурия муваққат президенти Ахмад аш-Шаръани «қора рўйхат»дан чиқарди
- G20 саммитининг Жанубий Африкада ўтказилиши шармандали ҳолат – Трамп
- Машинада хавфсизлик камарини тақиш мумкин бўлмаган касалликлар рўйхати тасдиқланади
- Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Жаҳон чемпионатидаги иккинчи ўйинида мағлуб бўлди
- Ўзбекистон миллий терма жамоасининг халқаро мусобақа учун қайдномаси эълон қилинди
- “Доҳа — Қатарнинг юраги, тунги ритмда уриб турган шаҳар”
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг