Ўзбекистонда бюрократияни бартараф этиш бўйича алоҳида дастур тасдиқланди
Фото: Президент матбуот хизмати
Президент Шавкат Мирзиёев Халқаро конгресс марказида бюрократияни бартараф этишга бағишланган халқаро форумда нутқ сўзламоқда.
Форум доирасида давлатимиз раҳбари бюрократияни бартараф этиш бўйича алоҳида Дастур тасдиқланганини эълон қилди. Дастур ижросини мувофиқлаштириш учун «Дастур офиси» ташкил этилади, барча вазирлик ва идораларда уни амалга ошириш учун масъул ходимлар тайинланади.
Аҳоли ва бизнес вакиллари учун дастурга таклиф киритиш ва идоралар фаолиятини баҳолаш имконияти яратилади. Бу мақсадлар учун 3 миллион долларлик мукофот жамғармаси шакллантирилиб, энг илғор ташаббуслар рағбатлантирилади.
Ушбу Дастур 2030 йилга қадар Ўзбекистонни ортиқча бюрократиядан холи, инсон манфаатларига хизмат қиладиган, замонавий давлат бошқарувига эга мамлакатга айлантиришга хизмат қилади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Абдуқодир Ҳусанов яна бир бор «Реал Мадрид»га қарши ўйнайди
- Болалар саратонига қарши кураш: халқаро ҳамкорликдаги муҳим қадам
- Ўзбекистоннинг 7 та моддий ва номоддий маданий мерос объектлари AYSESKO рўйхатига киритилди
- Суперлиганинг 2026 йилги мавсуми бошланмоқда
- Ҳар бурчагида тарих яширинган шаҳар — Лондондан фоторепортаж
- Эркаклар аёлларга нисбатан кўпроқ калория истеъмол қилиши керакми?
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг