Ўзбекистонда биринчи “Туризм қишлоғи” ташкил этилмоқда
Фото: "Халқ сўзи"
Тошкент вилоятининг Паркент туманидаги сўлим “Кумушкон” МФЙ ҳудудида Ўзбекистонда биринчи “Туризм қишлоғи”ни ташкил этишга доир лойиҳа ижросига киришилди.
Лойиҳага кўра, мазкур ҳудудда 50 та меҳмон уйи, 20 хонадон негизида этноқишлоқ, 20 хонадонни ўз ичига олувчи миллий таомлар қишлоғи, 15 хонадонни қамраб олган ҳунармандлар қишлоғи, 10 хонадон жалб қилинган ҳолда, санъаткорлар қишлоғи ва 20 хонадонда агротуризм қишлоғини яратиш кўзда тутилган.
Булардан ташқари, бу ерда замонавий меҳмонхона, халқ кутубхонаси, ёшлар ижодиёт маркази, халқ ўйинлари ва спорт намойишлари майдончаси, ўтовлар шаҳарчаси, сайёҳлар учун тиббий хизмат кўрсатиш шохобчаси, сунъий шаршаралар ҳамда 7 та мавсумий дам олиш маскани ташкил қилинади.
Мазкур лойиҳа доирасида 450 та янги иш ўрни очилади, сайёҳлар сони йилига 250 минг (хорижий сайёҳлар 60 минг) нафарга етказилади. Туризм хизматлари ҳажми эса 50 миллиард сўмга етказилади.
Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси вазифасини бажарувчи Абдулазиз Аққулов “Туризм қишлоғи”нинг инфратузилма объектлари фаолиятини йўлга қўйишда қўмита томонидан яқиндан кўмак берилишини, туризмнинг барча йўналишларини ривожлантириш бўйича “Йўл харитаси” ишлаб чиқилишини маълум қилди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистон Республикасининг хориждаги дипломатларидан иборат делегация аъзолари Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди (+фоторепортаж)
- Дунё бўйлаб қон ва кўзёш билан ўтган бир ҳафта — 20 та суратда
- “Аналог турмуш тарзи”. Инсонларда сунъий интеллектга қарши кайфият кучаймоқда
- Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида «Ялдо кечаси» романининг тақдимоти ўтказилди
- «Бутун эл-юртимизни бирлаштирадиган улуғ бир ғоя бор. У ҳам бўлса, Ватан манфаати, халқимиз манфаатидир»
- «Нигилист пингвин». Руҳан эзилган ва ҳаётдан маъно излаётганлар учун ноодатий мем оммалашмоқда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг