Ўзбекистонда бензин нархини асоссиз оширган 109 та «заправка» аниқланди. Уларга биржа савдоларида чеклов қўйилди

19:19 23 Январь 2023 Иқтисодиёт
990 0

Фото: Архив сурат

Энергетика вазирлиги махсус ишчи гуруҳи томонидан тадбиркорлик субъектларига тегишли 109 та хусусий АЁҚШларда бензин нархини асоссиз равишда ошириб сотиш, камомадга йўл қўйиш, сифатсиз маҳсулот тарқатиш ва кам қуйиш ҳолатлари аниқланди.

Уларга аниқланган камчиликларни бартараф этгунига қадар биржа савдолари орқали АИ-80 русумли бензин харид қилишга чекловлар ўрнатилди ва назоратга олинди.

Йўл қўйилган қонунбузилиш ҳолатларига ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари томонидан ҳуқуқий баҳо берилмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?