Ўзбекистонда AI-80 бензини сотуви тўхтатилиши мумкин
Маълумки, 2024 йилнинг 29 январь куни бўлиб ўтган йиғилишда Шавкат Мирзиёев бош вазир Абдулла Ариповга 2025 йилдан AI-80 маркали бензиндан воз кечиш масаласини узил-кесил ҳал қилиш бўйича топшириқ берган эди.
Президентнинг «Ўзбекистон–2030 стратегиясини Атроф-муҳитни асраш ва яшил иқтисодиёт йилида амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида»ги фармони жамоатчилик муҳокамасига қўйилди.
Фармонга кўра, 2025 йил 1 майдан бошлаб Тошкент ва Нукус шаҳарлари ҳамда вилоят марказларида қуйидаги йўналишларда янги лойиҳаларни амалга ошириш таъқиқланади:
- асбест, цемент ишлаб чиқариш, шлам ва шлаклар;
- тери-кўнчилик, паррандачилик фабрикалари;
- самарадорлиги юқори бўлган чанг-газ тозалаш иншоотлари билан жиҳозланмаган ҳар қандай турдаги кўмир ёқиш;
- қора ва рангли металлургия заводлари, таркибида заҳарли аралашмалар бўлган ойна, заҳарли кимёвий моддалар билан ишлаш;
- хавфлилик даражасининг I ва II синфига мансуб чиқиндиларни қайта ишлаш ва ёқиш корхоналари.
Бундан ташқари, 2025 йил якунига қадар Евро–4 стандартидан паст экологик тоифадаги мотор ёқилғисидан фойдаланиш ва сотишни чеклаш таклиф этилган.
Шунингдек, республиканинг барча ҳудудларида жойлашган иссиқлик ва электр энергияси ишлаб чиқариш корхоналарига ёқилғи сифатида мазутдан фойдаланишни тақиқлаш, бундан Вазирлар Маҳкамаси билан келишилган ҳолда авариявий ёқилғи сифатида фойдаланиш ҳолатлари мустасно эканлиги таъкидланган.
Эслатиб ўтамиз, Президент фармони лойиҳаси бўйича жамоатчилик муҳокамаси 22 январгача давом этиши белгиланган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Тинчлик сулҳи шартлари бажарилмоқда: Ғазо 3 нафар, Исроил 90 нафар маҳбусни ватанига қайтарди
- Шавкат Мирзиёев аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартиришга оид муҳим қарорни имзолади
- “Энг яхши мақолалар” танлови ғолиблари аниқланди
- Ўзбекистонда 2025 йил 1 апрелдан электр энергияси ва газ нархлари оширилади
- Вояга етмаганлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тизими такомиллаштирилмоқда
- Ҳарбий хизматни ўташ билан боғлиқ тартиблар янгиланади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг