Ўзбекистонда аҳоли сони ҳар куни ўртача қанча кишига ошаётгани маълум бўлди

12:04 12 Апрель 2025 Жамият
366 0

Ўзбекистонда доимий аҳоли сони ҳар куни ўртача 1,7 минг кишига кўпаймоқда. Бу ҳақида Миллий статистика қўмитаси хабар берди.

Маълумотларга кўра, 2025 йилнинг 1 апрель ҳолатига республикамизнинг доимий аҳолиси сони 37,7 миллион кишини ташкил этмоқда.

Таъкидланишича, Ўзбекистоннинг доимий аҳолиси сони ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 2 фоизга ошган.

Ўзбекистон аҳолиси 2025 йилнинг ҳар бир ойида ўртача 51,5 минг кишига ошган. Мамлакатимиз аҳолиси 2025 йилнинг бошидан буён 154,6 минг нафарга кўпайган.

«Жорий йилнинг ҳар бир кунида доимий аҳоли сони ўртача 1,7 минг кишига кўпаймоқда», — дейилади агентлик хабарида.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?