Ўзбекистонда адаптив спортни ривожлантириш — тенг имкониятлар сари қадам

17:09 02 Май 2025 Спорт
173 0

Фото: Юнус Бўриев / «Халқ сўзи»

Президентнинг 2024 йил 8 ноябрдаги қарори асосида Ўзбекистонда ногиронлиги бўлган шахслар учун адаптив спортни ривожлантириш йўналишида кенг қамровли чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Ягона тизим яратилиб, Паралимпия, Сурдолимпия ва Махсус Олимпия ҳаракатлари мувофиқлаштирилди, «Инсон» ижтимоий хизматлар маркази орқали спортга йўлланма бериш тартиби жорий этилди.

2025 йил 1 май ҳолатига 11 533 нафар фуқаро спортга жалб қилинди, 2 375 нафар бола адаптив спорт гуруҳларига қамраб олинди. 1091 нафар мураббий электрон тизимда рўйхатдан ўтди, 362 нафар тренер малака ошириш курсларини тамомлади. «Ирода ва матонат ойлиги» доирасида 71 892 нафар фуқаро «Беш ташаббус паралимпиадаси»да иштирок этди.

«Инсон учун» шиори остидаги марафонлар ва инклюзив тадбирлар республика бўйлаб йўлга қўйилди. Йил охирига қадар адаптив спорт тадбирлари икки баробарга кўпайтирилиши, олий таълим муассасаларида 10 мингга яқин талабанинг жалб этилиши режалаштирилган.

Фото: Юнус Бўриев / «Халқ сўзи»

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?