Ўзбекистонда абитуриентларнинг 40 фоизидан ортиғи минимал балл тўплай олмади
Фото: Архив сурат
Юрист ва блогер Хушнудбек Худойбердиев маълум қилишича, 2025 йилги қабул имтиҳонларида абитуриентларнинг 41 фоизидан зиёди белгиланган минимал баллни тўплай олмаган.
Расмий маълумотларга кўра, жорий йилда тест синовларида 614 768 нафар абитуриент иштирок этган. Бу ўтган йилга нисбатан 122 минг нафарга кам.
Имтиҳон натижаларига кўра, 253 844 нафар абитуриент (41,29%) минимал ҳисобланган 56,7 баллни (максимал баллнинг 30 фоизи) йиға олмаган.
Шу билан бирга, ўтган йилга нисбатан кўрсаткич 6 фоизга яхшилангани қайд этилмоқда. Худойбердиевнинг таъкидлашича, сўнгги йилларда ижобий динамика кузатилмоқда. Масалан, 2022 йилда абитуриентларнинг 51,2 фоизи минимал баллдан паст кўрсаткич қайд этган.
Ҳудудлар кесимида энг паст натижа Андижон вилоятида кузатилди — бу ерда абитуриентларнинг 47,6 фоизи минимал баллни тўплай олмаган. Энг яхши кўрсаткич эса Бухоро ва Тошкентда қайд этилди — 31,4 фоиз.

Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- АҚШ ва Британия Сурия муваққат президенти Ахмад аш-Шаръани «қора рўйхат»дан чиқарди
- G20 саммитининг Жанубий Африкада ўтказилиши шармандали ҳолат – Трамп
- «Олтин куз» II Халқаро камер ва симфоник мусиқа фестивали бўлиб ўтади
- Машинада хавфсизлик камарини тақиш мумкин бўлмаган касалликлар рўйхати тасдиқланади
- Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Жаҳон чемпионатидаги иккинчи ўйинида мағлуб бўлди
- Ўзбекистон миллий терма жамоасининг халқаро мусобақа учун қайдномаси эълон қилинди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг