Ўзбекистонда 6 ойда 5 мингдан ортиқ фуқаро оилавий зўравонлик учун жазоланди
2025 йилнинг январь–июнь ойларида Ўзбекистонда 5 мингдан ортиқ фуқаро оилавий зўравонлик содир этгани учун жавобгарликка тортилди. Бу ҳақда Олий суд матбуот котиби Азиз Абидов маълум қилди.
Унинг айтишича, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 59-2-моддаси (оилавий (маиший) зўравонлик) бўйича 4 952 нафар шахс суд қарорига биноан жазоланган.
Шундан:
— 3 200 нафари — жаримага тортилган;
— 1 752 нафари — маъмурий қамоққа олинган.
Бундан ташқари, Жиноят кодексининг 126-1-моддаси (оилавий (маиший) зўравонлик) асосида ҳам 231 фуқаро судланган.
Улар орасида:
— 65 нафарига озодликдан маҳрум этиш жазоси тайинланган;
— 166 нафари озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазоларга ҳукм қилинган.
Расмий маълумотларга кўра, ушбу ҳолатлар оилавий муҳитда зўравонликка қарши кураш доирасида кўрилаётган чора-тадбирлар доирасида аниқланиб, қонуний баҳо берилган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- АҚШ ва Британия Сурия муваққат президенти Ахмад аш-Шаръани «қора рўйхат»дан чиқарди
- G20 саммитининг Жанубий Африкада ўтказилиши шармандали ҳолат – Трамп
- «Олтин куз» II Халқаро камер ва симфоник мусиқа фестивали бўлиб ўтади
- Машинада хавфсизлик камарини тақиш мумкин бўлмаган касалликлар рўйхати тасдиқланади
- Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Жаҳон чемпионатидаги иккинчи ўйинида мағлуб бўлди
- Ўзбекистон миллий терма жамоасининг халқаро мусобақа учун қайдномаси эълон қилинди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг