Ўзбекистонда 5 та янги ташкил этилган ОТМ ўз фаолиятини бошлайди
Ўзбекистон давлат олий таълим муассасаларида 2024/2025 ўқув йилида жами 1 миллион 167 минг нафардан ортиқ талаба таҳсил олиши кутилмоқда. Бу ҳақда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Назокат Абдуқундузова маълум қилди.
Унинг билдиришича, олий таълим соҳасида соғлом рақобат муҳитини шакллантириш, олий таълим билан қамраб олиш даражасини ошириш мақсадида амалга оширилган ишлар натижасида ҳозирги кунда республикада олий таълим муассасалари сони 211 тани ташкил этади. Улар — 112 та давлат, 30 та хорижий ва 69 та нодавлат олий таълим муассасалари ҳисобланади. Ёшларнинг олий таълим билан қамрови 43 фоизга етказилди.
2024/2025-ўқув йилида республикада 5 та янги ташкил этилган қуйидаги олий таълим муассасалари ўз фаолиятини бошлайди:
- Термиз давлат муҳандислик ва агротехнологиялар университети (давлат ОТМ);
- Тошкент тиббиёт академияси Чирчиқ филиали (давлат ОТМ);
- Auezov номидаги Жанубий Қозоғистон университетининг Чирчиқ шаҳридаги филиали (хорижий ОТМ филиали);
- Тошкент шаҳрида Америка технологиялар университети (нодавлат ОТТ);
- Tashkent Metropolitan university (нодавлат ОТТ).
ТОП-300 олийгоҳлар таълим дастурлари асосида олий таълим йўналишлари 40 фоизгача мақбуллаштирилди ва бунинг натижасида 306 та бакалавриат таълим йўналиши 183 тага, 645 та магистратура мутахассисликлари 546 тага қисқартирлди.
Мақбуллаштирилган 183 та бакалавриат таълим йўналиши ва 546 та магистратура мутахассисликлари бўйича малака талаблари ишлаб чиқилиб тасдиқланди ҳамда барча олийгоҳларга етказиб берилди. Талабаларда амалий компетенсиялар ва кўникмаларни кучайтириш мақсадида камида 15 ҳафталик узлуксиз малакавий амалиётлар ўтказилиши белгиланди.
2023/2024-ўқув йилида республика олий таълим муассасаларини жами 197 319 нафар, шундан бакалавриатни 192 376 нафар, магистратурани 4943 нафар талаба тамомлаган. 2024/2025 ўқув йилида республика давлат олий таълим муассасаларида жами 1 млн 167 минг нафардан ортиқ, жумладан, иккинчи ва ундан юқори курсда 652 минг нафар, биринчи курсда 215 минг нафардан ортиқ талаба таҳсил олиши кутилмоқда.
Янги ўқув йили учун бакалавриат таълим йўналишларидан келиб чиқиб, тўлов-контракт миқдорлари 7 400,0 минг сўмдан – 11 250,0 минг сўмгача бўлган оралиқда белгиланган.
Натижада, амалдаги контракт тўловлари битта талабани бир йиллик ўқитиш харажатларининг ўрта ҳисобда 65,5 фоизини қопламоқда. Етишмаган маблағлар олий таълим муассасаларининг табақалаштирилган тўлов-контракт асосида ўқитишдан тушган маблағлар ҳисобидан қопланиши кутилмоқда. Техника, маданият ва санъат ҳамда қишлоқ хўжалиги йўналишидаги аксарият олий таълим муассасаларида тўлов-контракт асосида ўқитиш учун етишмаётган маблағларнинг бир қисми Давлат бюджети ҳисобидан қоплаб берилмоқда.
Бугунги кунда 112 та олийгоҳда жами 338 та талабалар турар жойлари мавжуд бўлиб, уларнинг сиғими 127 792 ўринни ташкил этмоқда. Бу ётоқхонага эҳтиёжи бор талабаларнинг 54 фоизини қамраш имконини беради.
Республика миқёсида 46 252 ўринли 86 та талабалар турар жойларини барпо этиш бўйича лойиҳалар амалга оширилмоқда. 2024 йил якунига қадар давлат дастурида белгиланган талабалар турар жойлари қуриб фойдаланишга топширилади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Даврон Кабуловнинг отаси «ўғрилик» бўйича судланиб, қарийб 345 млн сўм жаримага тортилгани маълум бўлди
- Исроил ва Эрон низоси янги босқичга чиқди
- Сен етим эмассан: Одамийлик тимсолига айланган оила
- Президент янги қарор имзолади
- Президентнинг янги қарори эълон қилинди
- Ўзбекистоннинг Покистондаги янги элчиси тайинланди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг