Ўзбекистонда 3 та қуёш фотоэлектр станциясини қуриш бўйича 15 та халқаро компания қизиқиш билдирган

Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги матбуот хизмати хабарига кўра, мамлакатимизда 3 та қуёш фотоэлектр станцияларини (ҚФEС) қуриш бўйича мустақил электр энергияси ишлаб чиқарувчилар (инвесторлар — ишлаб чиқарувчилар) учун тендернинг биринчи босқичи (Таклифлар сўрови — RFQ) бошланиши ҳақидаги эълонга жавобан халқаро компаниялардан 15 та аризалар келиб тушган.
Лойиҳа Халқаро молия корпорацияси кўмагида Энергетика вазирлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳамда Давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш агентлиги томонидан амалга оширилмоқда.
Лойиҳа Наманган, Бухоро ва Хоразм вилоятларида умумий қуввати 500 МВтгача бўлган учта қуёш фотоэлектр станциясини қуришни назарда тутади.
Тендер жараёни энг юқори халқаро стандартлар ҳамда очиқлик ва ошкоралик талабларига мос келади. Тендерда иштирок этишни хоҳловчиларнинг барчасига бепул кириш учун очиқ киришда малака сўрови тақдим этилди.
Тендер комиссияси тендер иштирокчиларидан таклифларни олгандан сўнг, қабул қилинган таклифларнинг тўлиқлиги ва изчиллигини баҳолаш учун юборилади, шундан сўнг малакали иштирокчиларнинг «қисқа рўйхати» эълон қилинади, улар кейинчалик тендернинг иккинчи босқичига (Таклифлар сўрови – RFQ) қўйилади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Муборак Рамазон ойини муносиб тарзда ўтказиш тўғрисида
- АҚШ Украина учун тинчлик режасининг асосий элементини маълум қилди
- Швеция парламенти Украинага 600 миллион долларлик ҳарбий ёрдам ажратишни маъқуллади
- Дональд Трампнинг ҳибсга олиниш хавфи маълум бўлди
- Россия Беларусда ядро қуроли жойлаштиришни маълум қилди. АҚШда хотиржамлик, Европа Иттифоқи эса жавоб бериш билан таҳдид қилмоқда
- Маҳалла тизими ходимлари куни муносабати билан бир гуруҳ юртдошларимизни мукофотлаш тўғрисида
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг