Ўзбекистонда 2026 йилдан 50 йилдан ошган машиналардан фойдаланиш тақиқланади
Ўзбекистон ҳукумати йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлашга қаратилган айрим қарорларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги қарор лойиҳасини жамоатчилик муҳокамасига қўйди.
Ҳужжатда йўлларда ҳаракат иштирокчилари хавфсизлигини таъминлаш ва ушбу йўналишдаги ишлар самарадорлигини ошириш мақсад қилинган.
Қарор лойиҳасига кўра, 2026 йил 1 январдан бошлаб ишлаб чиқарилганига 50 йил ва ундан ортиқ бўлган автомототранспорт воситаларидан фойдаланиш, уларни қайта рўйхатдан ўтказиш тақиқланади ҳамда давлат рўйхатидан чиқарилади. Бунда фақат “антиквар” мақомига эга автомототранспорт воситаларига истисно қилинади.
Шунингдек, ҳужжатда ёшлар орасида йўл ҳаракати қоидаларига риоя қилишни тарғиб этиш бўйича чора-тадбирлар ҳам назарда тутилган.
Жумладан, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги Ички ишлар вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан ҳамкорликда мактаб ўқувчилари ва маҳалла ёшлари ўртасида “Яшил чироқ” мусобақаларини уч босқичда ташкил этади.
Шунингдек, “Яшил чироқ” мусобақалари ҳамда “Энг намунали йўл ҳаракати хавфсизлиги таъминланган ҳудуд” кўрик-танловини ўтказиш ва ғолибларини тақдирлаш харажатлари “Хавфсиз йўл ва хавфсиз пиёда” республика жамғармаси маблағлари ҳисобидан қопланади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- АҚШ ва Британия Сурия муваққат президенти Ахмад аш-Шаръани «қора рўйхат»дан чиқарди
- G20 саммитининг Жанубий Африкада ўтказилиши шармандали ҳолат – Трамп
- «Олтин куз» II Халқаро камер ва симфоник мусиқа фестивали бўлиб ўтади
- Машинада хавфсизлик камарини тақиш мумкин бўлмаган касалликлар рўйхати тасдиқланади
- Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Жаҳон чемпионатидаги иккинчи ўйинида мағлуб бўлди
- Ўзбекистон миллий терма жамоасининг халқаро мусобақа учун қайдномаси эълон қилинди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг