Ўзбекистонда 2024 йил давомида қанча «Олтмишвой» ва «Етмишвой»лар туғилган?
Адлия вазирлиги 2024 йил давомида мамлакатимиз ҳудудидаги туғилиш ҳамда никоҳ ҳолатлари бўйича якуний ҳисоботини эълон қилди.
Унга кўра, йил давомида республика бўйича 271 минг 759 та никоҳ қайд этилган бўлиб, уларнинг 228 минг 937 таси 30 ёшгача бўлган жуфтликлар ўртасида тузилган. Бу бўйича энг юқори кўрсаткич Самарқанд вилоятида қайд этилди. Оилаларнинг ўртача никоҳ ёши 24 ёшни ташкил қилмоқда.
Ҳисоботда келтирилишича, йил давомида 50 ёшдан кейин 2903 нафар, 60 ёшдан кейин 558 нафар, 70 ёшдан кейин 47 нафар эркак фарзандли бўлган.
50 ёшдан юқори бўлган фуқаролар ўртасида тузилган никоҳлар сони 1352 та бўлиб, энг кўп Тошкент шаҳрида қайд этилган.
4 минг 454 нафар фуқаро 20 ёшгача фарзандли бўлган. Аёлларда эса бу кўрсаткич 108 053 нафарни ташкил этяпти.
Шунингдек, Республикамиз ҳудудида туғилган эгизакларнинг умумий сони 22 минг 313 нафарни ташкил қилган.
Энг кўп эгизак туғилиш ҳолатлари бўйича 2 минг 698 нафар билан Фарғона вилояти етакчилик қилмоқда. Энг кам эгизак туғилиш ҳолати Сирдарё вилоятига тўғри келади. Вилоятда йил давомида 504 нафар эгизак дунёга келган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Тинчлик сулҳи шартлари бажарилмоқда: Ғазо 3 нафар, Исроил 90 нафар маҳбусни ватанига қайтарди
- Шавкат Мирзиёев аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартиришга оид муҳим қарорни имзолади
- “Энг яхши мақолалар” танлови ғолиблари аниқланди
- Ўзбекистонда 2025 йил 1 апрелдан электр энергияси ва газ нархлари оширилади
- Вояга етмаганлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тизими такомиллаштирилмоқда
- Ҳарбий хизматни ўташ билан боғлиқ тартиблар янгиланади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг