Ўзбекистонда 14 ёшли бола коронавирусдан вафот этгани айтилди

15:30 13 Июль 2020 Жамият
1801 0

Штаб аъзоси Ҳабибулла Оқилов «Ўзбекистон 24» телеканалига берган интервьюсида коронавирусдан вафот этганлар орасида 14 ёшли фуқаро борлигини айтиб ўтди. Лекин Соғлиқни сақлаш вазирлиги бундай маълумот бермаган эди. Нега коронавирусдан вафот этганлар сони аниқ айтилмасдан, камайтирилиб кўрсатиляпти? Ушбу саволга Санитария-эпидемиология назорати давлат инспекцияси бошлиғи Нурмат Отабеков жавоб берди.

“Коронавирусга қарши курашиш штаби вакили, Тошкент шифокорлар малакасини ошириш институти ректори, профессор Ҳабибулла Оқилов «Ўзбекистон 24» телеканалига берган интервьюсида бизда вафот этганларнинг 13 фоизини 40 ёшгача бўлган инсонлар ташкил этиши ҳақида гапирдилар. Афсуски, вафот этганлар орасида 14 ёшли бола (20 ёшгача бўлганлар — 3 фоиз) ҳам бор деб ўтдилар”, дейди Отабеков.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?