Ўзбекистонда 13 минг дипломли номзоднинг 6 минг нафари билими қониқарсиз бўлгани учун ишга кира олмаган

Фото: Президент матбуот хизмати
Ўзбекистонда ходимнинг дипломига қараб эмас, балки билими ва малакасига қараб ишга қабул қилиш тизимига ўтилди. Янги тизим орқали имтиҳон қилинган 13 минг номзоддан 6 минги билими қониқарсиз бўлгани учун ишга кира олмаган. Бу ҳақда Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ўтаётган мактаб таълими тизимидаги ислоҳотлар самарадорлигини янада ошириш ҳамда келгусидаги устувор вазифалар юзасидан видеоселектор йиғилишида маълум қилинди.
Йиғилишда Президент соҳада мавжуд муаммоларга тўхталди:
- Таълим дастурлари энг илғор мамлакатлар тажрибасига мослаштирилмоқда, дарсликлар янгиланмоқда, мактабларга замонавий жиҳозлар олиб бериляпти.
- Лекин тизимдаги муаллимларнинг янги методикаларни ўзлаштириши, таълим сифатини таъминлаши қай даражада экани савол остида.
- Масалан, икки йил олдин тоифа бериш тизими шаффоф, рақамлашган платформага ўтгани ҳақиқий аҳволни кўрсатди.
- Жумладан, ўтган йили 341 минг ўқитувчи янги тизим асосида тоифага топширган бўлса, шундан 102 минг нафари имтиҳондан ўта олмагани қайд этилди.
- Ишга олишда дипломга қараб эмас, билим ва малакани баҳолаш тизимига ўтилди. Бу янги тизим орқали имтиҳон қилинган 13 минг номзоддан 6 минги билими қониқарсиз бўлгани учун ишга кира олмади.
- Ёки 61 та хусусий олийгоҳда педагог-кадрлар ўқитилаётгани билан бирортасида кимё, биология ва физика бўйича муаллим тайёрланмайди.
Йиғилишда шунингдек, ўтган йили 1,5 мингта мактабда Президент ва ихтисослашган мактабларнинг таълим дастури жорий қилингани қайд этилди.
Шундан 300 тасида замонавий лаборатория ва ўқув жиҳозлари йўқлиги қайд этилди.
Икки йил олдин тармоқлар талаби асосида 289 та мактабнинг 10-синф ўқувчиларига 60 турдаги касбларни ўргатиш бошланди. Шундан 114 та мактабга тадбиркорлар бириктирилиб, 4 минг ўқувчи 2 миллиондан 5 миллион сўмгача ойлик оляпти.
Деҳқонобод, Ғузор, Косонсой, Мингбулоқ, Уйчи, Гулистон, Сардоба, Ховос, Бойсун, Денов, Шўрчи, Музработ, Бувайда, Данғара, Ҳазорасп, Хонқа туманлари ҳокимларига биттадан мактабни ушбу тизимга мослаштириш топшириғи берилган эди.
Лекин, улар касбга ўқитиш учун на зарур жиҳоз, на хом ашё олиб бергани танқид қилинди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Иш ҳақи, пенсия, нафақа ва стипендиялар миқдори 10 фоизга оширилади
- Олимлар Альцгеймер касаллигидан ҳимоя қилувчи парҳез ҳақида маълумот беришди
- Эрон ва Исроил ўртасидаги зиддиятлар хронологияси ёхуд бугунги «уруш»нинг илдизи қаерда?
- Доллар курси ошишда давом этмоқда
- Паркентда йилига 20 минг сайёҳни қабул қиладиган туристик мажмуа очилмоқда
- Ўзгаришларни сўз билан уйғотган журналист
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг