Ўзбекистонда 1 февралдан темирйўл чипталари нархи яна ошади

Ўзбекистонда 2025 йил 1 февралдан бошлаб темирйўл чипталари нархи оширилади. Бу ҳақда «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ матбуот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, бугунги кунда соҳада темир йўл инфратузилмаси харажатлари, электр энергияси, ёқилғи ва транспорт харажатларини қоплаш, шунингдек янги юқори тезликда ҳаракатланувчи электропоездларни харид қилиш ва йўловчи вагонлари паркини янгилаш, темир йўл вокзаллари фаолиятини янгича замонавий талабларига мувофиқ олиб бориш ва йўловчиларга сифатли хизмат кўрсатиш мақсад қилинган.
Шунга кўра, 2025 йил 1 феврал санасидан бошлаб юқори тезликда ҳаракатланувчи «Афросиёб» электропоездларнинг VIP, Бизнес тоифадаги чипта нархлари 25% га, Эконом тоифадаги чипта нархлари 20% га ҳамда тез юрар йўловчи поездлар «Шарқ», «Насаф» ва «Ўзбекистон» поездларнинг чипта нархлари 30% га оширилади, дейилади хабарда.
«Афросиёб» электропоездларнинг чипта нархлари қуйидагича:
Тошкент — Бухоро
VIP 994 000 сўм
Бизнес 751 000 сўм
Эконом 484 000 сўм
Тошкент — Қарши
VIP 854 000 сўм
Бизнес 634 000 сўм
Эконом 406 000 сўм
Тошкент — Самарқанд
VIP 619 000 сўм
Бизнес 450 000 сўм
Эконом 294 000 сўм этиб белгиланган.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 10 октябрдаги «Ўзбекистон Республикаси темир йўл транспорти соҳасини тубдан ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-329-сонли Қарорига мувофиқ 2024 йил 1 январдан бошлаб юқори тезликдаги ва тезюрар йўналишдаги поездларда йўловчиларни ташиш хизматлари тарифларини давлат томонидан тартибга солиш амалиётидан воз кечиш, шунингдек, уларни бозор тамойиллари асосида тартибга солиш механизмига ўтилган эди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Ойгул Халилова вафот этди
- “Юракка кўмилар асл шоирлар”
- Картошка нархи қачон пасайиши маълум бўлди
- «Ҳамза Ҳасановдан Ғайбулла Турсуновгача»: «Янги Ўзбекистон юлдузлари» мукофоти ғолиблари аниқланди
- Келгуси ҳафта учун об-ҳаво маълумоти эълон қилинди
- «Билмак Навоийни — зўр маърифат нишони...»
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг