Ўзбекистон ёзги Паралимпияларидаги энг яхши натижасини қайд этмоқда. «Тўйга тўёна» сифатида Темур Гиязов бронза медалига эга чиқди
Франция пойтахти Париж шаҳрида ўтказилаётган XVII Паралимпия ўйинларида ҳамюртларимиз ўз юришларини давом эттирмоқда.
Пара енгил атлетика бўйича эркаклар ўртасида Т44 классида баландликка сакраш дастурида финал баҳси якунланди. Ушбу йўналишда иштирок этган ҳамюртимиз Темур Гиязов 2.03 метр натижа қайд этган ҳолда бронза медалга сазовор бўлди.
Қайд этиш керакки, бу орқали Ўзбекистон делегацияси ёзги Паралимпия ўйинларида медаллар сифати бўйича ўз тарихидаги энг яхши натижасини янгилади.
XVII ёзги Паралимпия ўйинлари якунига етмаган бўлсада, Ўзбекистон делегацияси айни пайтнинг ўзидаёқ 9 та олтин, 6 та кумуш ва 5 та бронза медал билан ўз тарихидаги энг яхши натижани янгилаб улгурди.
Ҳали олдинда пара енгил атлетика, пара дзюдо, пара пауерлифтинг ва пара каное бўйича спортчиларимизнинг иштироки давом этади.
Аввалроқ, Ўзбекистон 7 ойда қиймати 28,3 миллион АҚШ долларлик чой импорт қилгани ҳақида маълум қилинганди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Саккизта гол урилган ўйинда “Барселона” ғалаба қозонди
- “Башакшеҳир” Туркиянинг гранд клуби билан дуранг ўйнади
- Ўзбекистон миллий терма жамоаси учун Жаҳон чемпионати қуръаси омадли ўтдими?
- Ўзбекистон терма жамоасининг Жаҳон чемпионатидаги ўйин саналари эълон қилинди
- АҚШ Европадан НАТО мажбуриятларининг асосий қисмини ўз зиммасига олишни талаб қилди
- “Матонатли Марям” фильми кенг жамоатчиликка тақдим этилди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг