Ўзбекистон январь-июль ойларида 3,1 миллион долларлик газ плитаси экспорт қилди
2025 йилнинг январь-июль ойларида Ўзбекистон 10 та хорижий давлатга қиймати 3,1 миллион АҚШ долларига тенг бўлган 35,9 минг дона газ плита экспорт қилган. Бу ҳақида Миллий статистика қўмитаси маълум қилди.
Унда айтилишича, 2025 йилнинг 7 ойи мобайнида Ўзбекистон энг кўп газ плита экспорт қилган давлатлар рўйхатида Қозоғистон пешқадамлик қилмоқда. Мамлакат жорий йилнинг ортда қолган вақти давомида 18,8 минг дона газ плита харид қилган.
Ундан кейинги ўринларда 9,3 минг дона газ плита сотиб олган Тожикистон иккинчи, 2,6 минг дона кўрсаткич билан Россия учинчи поғонада қайд этилган.
Бундан ташқари, январь-июль ойлари давомида Қирғиз республикасига 1,8 минг дона газ плитаси экспорт қилинган. Қолган 3,4 минг дона газ плиталари бошқа давлатлар ҳиссасига тўғри келади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- АҚШ ва Британия Сурия муваққат президенти Ахмад аш-Шаръани «қора рўйхат»дан чиқарди
- G20 саммитининг Жанубий Африкада ўтказилиши шармандали ҳолат – Трамп
- Машинада хавфсизлик камарини тақиш мумкин бўлмаган касалликлар рўйхати тасдиқланади
- Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Жаҳон чемпионатидаги иккинчи ўйинида мағлуб бўлди
- Ўзбекистон миллий терма жамоасининг халқаро мусобақа учун қайдномаси эълон қилинди
- “Доҳа — Қатарнинг юраги, тунги ритмда уриб турган шаҳар”
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг