Ўзбекистон вакили Нидерландияда трамполин бўйича ўтказилган Жаҳон кубогида кумуш медалга сазовор бўлди
Шу йилнинг 13-14 март кунлари Нидерландиянинг Алкмар шаҳрида трамполин бўйича Жаҳон кубогининг иккинчи босқичи бўлиб ўтди.
Миллий Олимпия қўмитаси маълумотига кўра, унда иштирок этган Ўзбекистон терма жамоаси 1 та кумуш медалга сазовор бўлди.
Мусобақада ҳамюртимиз Миршоҳид Ҳасанбоев кумуш медалга эгалик қилди. Миршоҳиднинг финал дастуридаги чиқиши 57.095 балл билан баҳоланди. Қайд этиш жоиз, бу мазкур спорт турида Жаҳон кубокларида йигитларимиз томонидан қўлга киритилган дастлабки медаль бўлди. Бунгача юртдошларимиздан "Пекин-2008" ёзги Олимпия ўйинлари совриндори Екатерина Хилько ва Анна Савкина Жаҳон кубогида шоҳсупага кўтарилган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистонда Касбий таълим агентлиги ташкил этилади
- Рўзиқул Бердиевнинг матбуот анжуманидаги фикрлари юзасидан суриштирув ўтказилади
- Трамп Корея яриморолидаги можарога якун ясашга ваъда берди
- Ўзбекистоннинг янги траекторияси: Асосий хорижий трансферлар харитаси
- АҚШ Россияга босим ўтказишнинг муқобил усулларини ўрганмоқда
- Ҳиндистонда «Монтта» циклони сабабли қарийб 90 минг киши эвакуация қилинди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг