Ўзбекистон ва Япония маданий меросни сақлаш лойиҳасини амалга оширмоқда
Фото: Халқ сўзи
Жорий йилнинг 15 ноябрь куни Япония ҳукумати билан қиймати 400 минг долларга яқин бўлган «Ўзбекистон Республикасида Буюк Ипак Йўли маданий мероси архивларини сақлаш ва рақамлаштириш» лойиҳаси бўйича Алмашув нотаси ва Грант битимини имзолаш маросими бўлиб ўтди.
Амалга оширилаётган лойиҳа Ипак Йўли бўйлаб топилган ноёб маданий бойликларни асраб-авайлашга кўмаклашиш, уларни ҳимоя қилиш ишлари самарадорлигини ошириш, Ўзбекистон маданияти ривожига катта ҳисса қўшиш, шунингдек, икки мамлакат ўртасидаги маданий-гуманитар ҳамкорлигининг тимсолига айланишга қаратилган.
Икки мамлакат ўртасида дипломатик алоқалар ўрнатилганининг 30 йиллигига бағишланган ушбу лойиҳа доирасида Ўзбекистонда япон технологиялари ва маданий мерос объектлари ва предметларини сақлаш бўйича тажрибасини жорий этиш кўзда тутилган.
Хусусан, Туризм ва маданий мерос вазирлиги ҳузуридаги Маданий мерос агентлиги, Ўзбекистон давлат тарих музейи ва Термиз археология музейига коллекциялар ва экспонатларни асраш учун ускуналар, шунингдек рақамли архивлаш учун зарур ускуналар, шу жумладан 3D сканерлар, 360 даражада суратга оладиган камералар ва бошқа жиҳозлар топширилади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- G20 саммитининг Жанубий Африкада ўтказилиши шармандали ҳолат – Трамп
- АҚШ ва Британия Сурия муваққат президенти Ахмад аш-Шаръани «қора рўйхат»дан чиқарди
- Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Жаҳон чемпионатидаги иккинчи ўйинида мағлуб бўлди
- Ўзбекистон миллий терма жамоасининг халқаро мусобақа учун қайдномаси эълон қилинди
- Комилжонов Мухаммадсолиҳ Собиржон ўғлининг “Сaломaтлик лaндшaфтлaрини тaшкил этиш тaмойиллaрини ишлaб чиқиш” мавзусидаги (архитектура фанлари бўйича) фалсафа доктори (PhD) диссертациясининг ҳимояси эълони
- Украинада журналистларни олиб кетаётган автомобиль дронлар ҳужумига учради
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг