Ўзбекистон ва Венгрия ўртасида меҳнат миграцияси соҳасида ҳамкорлик муҳокама қилинди

Ўзбекистоннинг Венгриядаги элчиси Ойбек Шахавдинов «Проҳуман» рекрутинг компанияси бош директори Агнес Тот ва хизматлар бўйича директори Эндре Ковач билан учрашди. Учрашув давомида Венгрияга турли квалификацияли ишчилар ва мутахассисларни Ўзбекистондан жалб қилиш имкониятлари муҳокама қилинди.
«Проҳуман» компанияси Венгриянинг етакчи рекрутинг ташкилотларидан бири бўлиб, юқори ва ўрта-қуйи квалификацияли ходимлар, шунингдек, IT, тиббиёт ва автомобилсозлик соҳаларида мутахассисларни иш билан таъминлашга ихтисослашган. Ҳозирда компания 12 мингга яқин кишини Венгрия ва бошқа мамлакатларда ишга жойлаштирган.
Компания раҳбарлари мамлакатимизда Венгрия меҳнат бозорида талаб юқори бўлган касбларга ўқитишни ташкил этиш ташаббусини илгари суришди. Мазкур лойиҳа Ўзбекистон фуқаролари учун меҳнат миграцияси имкониятларини кенгайтириши ва касбий ўсиш йўналишида янги истиқболларни очиши мумкин.
Ҳамкорлик доирасида меҳнат мигрантлари учун малака ошириш дастурлари ва ишга жойлашиш имкониятларини кенгайтириш, шунингдек, икки давлат ўртасидаги иқтисодий муносабатларни мустаҳкамлаш кўзда тутилган. Венгрия меҳнат бозорида талаб юқори бўлган соҳаларга йўналтирилган ўқув курсларини жорий этиш имкониятлари ўрганилмоқда.
Ушбу ҳамкорлик нафақат меҳнат миграциясини, балки икки мамлакат ўртасидаги ўзаро манфаатли иқтисодий алоқаларни янада мустаҳкамлашга қаратилган. Ўзбекистон фуқаролари учун Венгрияда ишлаш имкониятлари яратилиши янги иш ўринлари ва касбий ривожланишга туртки беради.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Эҳтиёжманд оилаларга электр ва газ бўйича компенсация берилади
- Танзила Нарбаева Парламентлараро иттифоқнинг 150-юбилей ассамблеяси Президенти этиб сайланди
- Ўзбекистонда доимий аҳоли сони ҳар куни неча кишига ошяпти?
- Айрим оилаларга бир марталик моддий ёрдам берилади
- Шаҳрам Ғиёсов тажрибали рақибини муддатдан олдин мағлуб этди
- Самарқанд яна бир нуфузли форумга мезбонлик қилади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг