Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасидаги чегара ўтказиш пунктларидан бири 3 ойга ёпилади
Қозоғистон Республикасининг «Тажен» (Ўзбекистон Республикасининг «Довуд ота») чегара ўтказиш пунктида таъмирлаш ва жиҳозлаш ишлари олиб борилиши муносабати билан 2025 йил 1 февралдан бошлаб 3 ой муддатга шахслар, енгил автомобиллар, автобуслар ҳамда рухсат этилган тўлиқ вазни 3,5 тоннадан ошмайдиган юк автомобиллари ҳаракати вақтинча тўхтатилади. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси давлат Божхона қўмитаси маълум қилган.
Мазкур давр мобайнида фуқаролар ва транспорт воситалари ҳаракатланиши учун «Яллама», «Зангиота (Навоий чегара божхона пости)», «Оқ олтин» ва «Малик» ўтказиш пунктлари фойдаланиш тавсия этилмоқда. Шунингдек, жисмоний шахслар темир йўл орқали ҳаракатланиш учун «Қорақалпоғистон» темир йўл ўтказиш пунктидан фойдаланишлари мумкин.
Рухсат этилган тўлиқ вазни 3,5 тоннадан ортиқ бўлган юк автомобиллари эса ўз ҳаракатларини «Тажен» (Қозоғистон) – «Довуд ота» (Ўзбекистон) чегара ўтказиш пункти орқали узлуксиз давом эттирадилар. Ушбу ўзгаришлар вақтида чегарадан ўтиш режаларини қайта кўриб чиқиш фуқаролардан сўралмоқда.
Чегара ўтказиш пунктларидаги таъмирлаш ишлари тугаллангач, ушбу йўналишларда ҳаракат тикланиши кутиляпти. «Фуқаролардан янги йўл кўрсатмаларига риоя қилиш ва чегара ўтказиш пунктларида яратилган қулайликлардан фойдаланишлари сўралади», дейилган хабарда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Нега биз ҳалигача ўзга сайёраликлар билан учрашмаганмиз?
- Рақамли Ўзбeкистон учун кибeр-ҳуқуқшунослар: Прeзидeнт Фармони юридик таълимнинг янги даврини очади
- 16 январь куни баъзи жойларда қор ёғади
- Ўзбекистон Республикасининг хориждаги дипломатларидан иборат делегация аъзолари Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди (+фоторепортаж)
- Кўрфаз араб давлатлари бозорига божсиз кириш имкони яратилади
- Дунё бўйлаб қон ва кўзёш билан ўтган бир ҳафта — 20 та суратда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг