Ўзбекистон ва Қирғизистон етакчилари телефон орқали мулоқот қилди

Фото: Президент матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Қирғиз Республикаси Президенти Садир Жапаров 18 март куни телефон орқали мулоқот қилдилар.
Етакчилар яқинлашиб келаётган баҳор ва янгиланиш байрами – Наврўз муносабати билан бир-бирларини самимий қутлаб, биродар халқларимизга тинчлик-осойишталик ва фаровонлик тиладилар.
Олий даражадаги келишувларни, энг аввало, савдо, саноат кооперацияси, логистика, энергетика, қишлоқ хўжалиги, туризм ва бошқа устувор йўналишларда ўзаро манфаатли ҳамкорлик лойиҳаларини амалга ошириш масалалари муҳокама қилинди.
Транспорт-транзит ва энергетика инфратузилмасини ривожлантириш бўйича йирик минтақавий лойиҳаларни жадаллаштириш муҳимлиги қайд этилди.
Ўзбекистон ва Қирғизистон етакчилари бўлажак олий даражадаги уч томонлама учрашувга, шунингдек, Самарқанд шаҳрида ўтказиладиган "Марказий Осиё - ЕИ" саммити ва Иқлим форумига тайёргарлик кўриш масалаларига алоҳида тўхталдилар.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Эрон ва Исроил ўртасидаги зиддиятлар хронологияси ёхуд бугунги «уруш»нинг илдизи қаерда?
- Паркентда йилига 20 минг сайёҳни қабул қиладиган туристик мажмуа очилмоқда
- «100 миллиондан ортиқ гуллар, модалар ҳафталиги ҳамда турфа таомлар тақдимоти»: Наманганда ўтказилаётган 64 Халқаро гуллар фестивалидан видео ва фоторепортаж
- Ўзбекистон тарихида илк бор мундиал йўлланмасини қўлга киритган миллий терма жамоамиз Тошкентга қайтиб келди — Фоторепортаж
- Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги Исроил–Эрон можароси юзасидан баёнот берди
- «Air India» фожиасидаги тирик қолган ягона йўловчи ҳикояси
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг