Ўзбекистон ва Қирғиз Республикаси парламентлараро комиссиясининг бешинчи мажлиси Самарқандда бўлиб ўтди
2025 йил 12 май куни Самарқанд шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ва Қирғиз Республикаси Жогорку Кенеши ўртасида ҳамкорлик бўйича парламентлараро комиссиянинг бешинчи мажлиси бўлиб ўтди. Мажлисда икки мамлакат ўртасидаги бугунги муносабатлар ҳолати ва уларни янада ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинди. Учрашувда, хусусан, парламентлараро ҳамкорликни кучайтириш масаласи асосий йўналишлардан бири сифатида белгиланди.
Томонлар савдо-иқтисодий алоқаларни кенгайтириш, инвестицияларни жалб қилиш ҳамда маданий-гуманитар соҳадаги алмашинувни кучайтириш учун парламент дипломатиясининг имкониятларидан кенг фойдаланиш зарурлигини қайд этди.

Комиссия ҳамраиси, Олий Мажлис Сенати Раисининг биринчи ўринбосари Содиқ Сафоев икки давлат раҳбарларининг яқин йилларда олиб борган фаолияти туфайли сиёсий ишонч мустаҳкам асосга эга бўлганини таъкидлади. Шунингдек, парламентлар давлатлараро алоқаларнинг стратегик ривожланишига хизмат қилиши лозимлиги таъкидланди.
Учрашувда қонун ижодкорлиги соҳасида тажриба алмашиш, ёшлар билан ишлаш, ижтимоий ва маданий лойиҳаларни қўллаб-қувватлаш каби масалалар ҳам алоҳида эътиборга олинди. Умумий тарихий ва маданий меросни асраб-авайлаш, таълим соҳасидаги ҳамкорликни кучайтириш ва гуманитар соҳадаги алоқаларни янада ривожлантириш бўйича фикр алмашилди.

Туризм соҳаси ҳам кун тартибида бўлди. Хусусан, трансчегаравий сайёҳлик йўналишларини ривожлантириш, сайёҳлар учун тартибларни соддалаштириш ва туризм инфратузилмасига сармоя киритишни рағбатлантиришда парламент даражасида кўмак зарурлиги таъкидланди. Бу борада қонун чиқарувчи органларнинг роли алоҳида аҳамият касб этиши таъкидланди.
Мажлис якунида парламент аъзолари икки томонлама ҳамкорликни чуқурлаштиришга тайёр эканликларини билдирар экан, парламентлараро мулоқот бундан буён ҳам яхши қўшничилик, ўзаро ишонч ва халқлар манфаатларини ҳимоя қилиш йўлида муҳим восита бўлиб қолишига ишонч билдиришди. Тадбир доирасида Ўзбекистон ва Қирғизистон делегациялари раҳбарлари Самарқанддаги Конгресс марказининг Фахрий меҳмонлар хиёбонида биргаликда дарахт экиб, дўстлик тимсолини яратдилар.

Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Янгиланаётган Марказий Осиё: бирлик, дўстлик ва ҳамкорликнинг янги босқичи
- “Лўлилар фақат тиланчими?...” Улар яшаётган маҳалладан фоторепортаж
- Ногиронлиги бўлган фуқароларга 30 млн сўмгача фоизсиз ссуда ажратилади
- Ҳокимлик Тошкентни “юва бошлади“. Хўш, сув сепиш ҳаво ифлосланишини камайтирадими?
- «Адабиёт ва ҳаёт»: Султонбой Деҳқоновнинг шахсий фотокўргазмаси очилди (+фоторепортаж)
- Камбағалликни қисқартириш: пул эмас, ақл-идрок ва билим муҳим
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг