Ўзбекистон ва Португалия театрлари ўртасида халқаро алоқалар ўрнатилди
Маданият ва туризм вазирлиги ҳамда «EAT»- «Евросиё» халқаро театрлар Ассоциацияси ҳамкорлиги доирасида вилоят мусиқали драма театри директори Ўткир Махматқулов ва Португалиянинг Брага шаҳри давлат драма театри бадиий раҳбари Жосе Руи Да Силва Мадиера томонидан халқаро ижодий меморандум имзоланди.
Унга кўра, режиссёр, рассом ва актёрлар ўртасида ижодий тажриба алмашиш ҳамда жорий йилнинг август ойида Жосе Руи Да Силва Мадиера томонидан вилоятимиз театрида жаҳон классик дурдоналаридан бирини саҳналаштиришга келишиб олинди.
Бу эса ўз навбатида икки давлат ўртасидаги ижодий-маданий алоқалар ва туризмнинг ривожланиши учун катта имкониятлар эшигини очади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Абдуқодир Ҳусанов яна бир бор «Реал Мадрид»га қарши ўйнайди
- Ўзбекистоннинг 7 та моддий ва номоддий маданий мерос объектлари AYSESKO рўйхатига киритилди
- Болалар саратонига қарши кураш: халқаро ҳамкорликдаги муҳим қадам
- Суперлиганинг 2026 йилги мавсуми бошланмоқда
- Ҳар бурчагида тарих яширинган шаҳар — Лондондан фоторепортаж
- Эркаклар аёлларга нисбатан кўпроқ калория истеъмол қилиши керакми?
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг