Ўзбекистон ва Озарбайжон парламентлари дўстлик гуруҳларининг учрашуви бўлиб ўтди
Ўзбекистон Республикаси ва Озарбайжон Республикаси ўртасида дипломатик алоқалар ўрнатилганининг 30 йиллиги муносабати билан икки мамлакат парламентлари дўстлик гуруҳлари аъзоларининг онлайн шаклда учрашуви бўлиб ўтди.
Таъкидланганидек, икки давлат раҳбарларининг изчил саъй-ҳаракатлари натижасида Ўзбекистон ва Озарбайжон ўртасидаги ҳамкорлик стратегик шериклик ва иттифоқчилик даражасига кўтарилиб, барча йўналишларда изчил ривожланиб бормоқда.
Учрашувда парламентлараро мулоқот ҳам изчил ривожланаётгани қайд этилди. Парламент назорати соҳасида тажриба алмашиш, ҳудудий вакиллик органлари билан фаол мулоқотни янада фаоллаштириш масалалари муҳокама қилинди.
Шунингдек, учрашув давомида икки томонлама савдо-иқтисодий, инвестициявий, туризм, транспорт ва ҳудудлараро ҳамкорликни янада кенгайтириш масалалари ҳам кўриб чиқилди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Нега биз ҳалигача ўзга сайёраликлар билан учрашмаганмиз?
- Эркинжон Турдимов: «Муаммо бинода эмас, муаммо раҳбар ва унинг иш услубида»
- Президент прокуратура органлари ходимлари ва фахрийларига табрик йўллади
- “Катта сакраш” ёхуд Ўзбекистон сунъий интеллект ва рақамли технологиялар ривожида янги босқичга қадам қўйди
- Ўзбекистонда 2025 йилда 150 тоннадан ортиқ сифатли қон тайёрланган
- «Мен президентман. Мен ҳалол одамман. Мен айбсизман»
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг