Ўзбекистон ва Озарбайжон ўртасида ўғирланган, йўқолган ва жиноят фаолияти билан боғлиқ мобил қурилмалар бўйича ахборот алмашинуви ташкил этилади
«Халқаро шартномани тасдиқлаш тўғрисида»ги Президент қарори (ПҚ–335-сон, 03.11.2025 й.) қабул қилинди. Бу ҳақида «Ҳуқуқий ахборот» Telegram-канали хабар берди.
Қарор билан Ўзбекистон Ҳукумати билан Озарбайжон Ҳукумати ўртасида клонланган, ўғирланган, йўқолган ва жиноят фаолияти билан боғлиқ мобил қурилмалар бўйича ахборот алмашинувини ташкил этиш тўғрисидаги битим тасдиқланди.
Рақамли технологиялар вазирлиги ушбу халқаро шартномани амалга ошириш учун масъул бўлган ваколатли орган этиб белгиланди.
Вазирлар Маҳкамаси ҳамда тегишли вазирлик ва идораларнинг раҳбарлари ушбу халқаро шартнома кучга кирганидан кейин унинг қоидалари бажарилиши устидан белгиланган тартибда назоратни таъминлайди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Нега биз ҳалигача ўзга сайёраликлар билан учрашмаганмиз?
- Эркинжон Турдимов: «Муаммо бинода эмас, муаммо раҳбар ва унинг иш услубида»
- Аҳоли ва қишлоқ хўжалигини онлайн рўйхатга олиш бошланишига 3 кун қолди
- Президент прокуратура органлари ходимлари ва фахрийларига табрик йўллади
- “Катта сакраш” ёхуд Ўзбекистон сунъий интеллект ва рақамли технологиялар ривожида янги босқичга қадам қўйди
- Ўзбекистонда 2025 йилда 150 тоннадан ортиқ сифатли қон тайёрланган
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг