Ўзбекистон ва Кот-дʼИвуар ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилди
29 апрель, сешанба куни Нью-Йорк шаҳрида Ўзбекистон ва Кот-дʼИвуар Республикаси ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатиш тўғрисидаги Қўшма коммюнике имзоланди. Бу ҳақида «Дунё» дунё ахборот агентлиги хабар берди.
Билдирилишича, икки мамлакат ҳукуматлари номидан ҳужжатни Ўзбекистоннинг БМТдаги доимий вакили Улуғбек Лапасов ва Кот-дʼИвуарнинг БМТдаги доимий вакили Тиемоко Морико имзолаган.
«Томонлар халқаро ташкилотлар, жумладан, БМТ ва унинг ихтисослашган муассасалари доирасида қўшма ҳамкорликни мустаҳкамлашга тайёр эканликларини билдирдилар», — дейилади хабарда.
Шунингдек, сиёсий, савдо-иқтисодий ва маданий-гуманитар соҳаларда ҳамкорликнинг ўзаро манфаатли йўналишларини топиш учун икки томонлама алоқаларни фаоллаштириш бўйича келишувга ҳам эришилган.
Маълумот учун, Ғарбий Африкада жойлашган Кот-дʼИвуар Республикаси Ўзбекистон билан дипломатик муносабатлар ўрнатган 160 давлатга айланди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- АҚШ ва Британия Сурия муваққат президенти Ахмад аш-Шаръани «қора рўйхат»дан чиқарди
- G20 саммитининг Жанубий Африкада ўтказилиши шармандали ҳолат – Трамп
- Машинада хавфсизлик камарини тақиш мумкин бўлмаган касалликлар рўйхати тасдиқланади
- Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Жаҳон чемпионатидаги иккинчи ўйинида мағлуб бўлди
- Ўзбекистон миллий терма жамоасининг халқаро мусобақа учун қайдномаси эълон қилинди
- “Доҳа — Қатарнинг юраги, тунги ритмда уриб турган шаҳар”
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг